Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти давлат университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов бошчилигидаги делегация  Озарбайжон  Республикаси  Миллий илмлар академияси  президенти Иса Ҳабибейлининг таклифига кўра, Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг 90 йиллигига бағишланган тантанали  маросим ва бошқа қатор тадбирларда иштирок этди.

Ташриф доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  давлат университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов  Озарбайжон Республикаси Миллий илмлар академиясининг Имомиддин Низомий номидаги  Тилшунослик институти илмий жамоаси томонидан тайёрланган Маҳмуд Қошғарийнинг "Девони луғотит-турк" асари тақдимотида иштирок этди.  Мазкур нашр 1937 йилда ўзбек маърифатпарвар жадиди Холид Саидхўжаев томонидан  озарбайжон тилига таржима қилинган матн асосида тайёрланган. 

Х. Саидхўжаев 1918 йил жадидчилик ҳаракатига қарши қатлиом бошланганда Ўзбекистондан Озарбайжонга кўчган. Бироқ 1937 йилда мустабид тузумнинг қатағонига учраб, отувга ҳукм қилинган. 

Қайд этиш жоизки, Саидхўжаевнинг ушбу таржимаси қарийб 100 йил давомида номаълум бўлиб, у узоқ илмий изланишлар самарасидир. Ш. Сирожиддинов барча ўзбек зиёлилари номидан институт жамоасини бу муваффақият билан табриклаб,  мазкур нашр дунё туркшунослигида янги тадқиқотларга туртки бериши шубҳасизлигини таъкидлади.  

Шунингдек, академик Ш. Сирожиддинов бошчилигидаги ўзбек олимлари Ганжа шаҳрида бўлиб ўтаётган озарбайжонлик навоийшунос, Озарбайжонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ҳамид Арасли таваллудининг 115 йиллигига бағишланган илмий анжуманда қатнашиб, илмий маърузаларини тақдим этишди. Маърузаларда Ҳамид Араслининг ўзбек-озарбайжон  адабий алоқалари ривожидаги хизматлари тилга олиниб, Навоий, Низомий, Фузулий ҳаёти ва ижодини, озарбайжон  адабиётини ўрганиш борасидаги  ишлар атрофлича баён этилди. 

Озарбайжон Республикаси Миллий илмлар академиясининг Ганжа вилояти бўлимида Ўзбекистон делегациясининг маҳаллий олимлар ва зиёлилар билан учрашуви ташкил этилди. Унда Ганжа университи, Озарбайжон Республикаси Миллий илмлар академиясининг Ганжа вилояти бўлими ва Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти давлат университети ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Учрашув якунида Ганжа шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказини очиш тўғрисида келишув имзоланди. 

Ташриф дастурига кўра, ўзбек олимлари 3–7 март кунлари бир нечта университетлар ва илмий марказларда бўлиб, маърузалар ўтказди, деб хабар беради Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти давлат университети матбуот хизмати. 

Буларнинг барчаси  Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни  мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Н. Усмонова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжонда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилади