Озарбайжон раҳбари Болгарияда
Бугун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев амалий ташриф билан Болгарияга келди, деб хабар берди “АзерТАЖ”. Нашр ёзишича, Озарбайжон раҳбарини мезбон давлат Бош вазирининг иқтисодий сиёсат бўйича ўринбосари, транспорт ва коммуникация вазири Христо Алексиев, Президентнинг ташқи алоқалар бўйича котиби Русси Иванов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Софияда Озарбайжон ва Болгария раҳбарлари иштирокида “Bulgartransgaz”, “Transgaz” (Руминия), “FGSZ “(Венгрия), “Eustream” (Словакия) ва Озарбайжон Республикаси Давлат нефть компанияси (SOCAR) ўртасида ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
“SOCAR” – нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, нефть ва нефть маҳсулотлари ҳосилаларини ички ва халқаро бозорда сотиш, нефть ва газ қувурини ётқизиш ва қувурдан фойдаланишни ташкил этиш билан шуғулланади.