Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида соҳа равнақи бўйича устувор йўналишлар белгиланди.

Мазкур йиғилишда мутасаддиларга музейлар фаолиятини яхшилаш, кўргазмаларини кенгайтириш ва туристлар учун янги йўналишлар очиш юзасидан ҳам кўрсатма берилди. Маълумки, юртимиз музейлари учун малакали мутахассислар тайёрловчи ягона олий таълим муассасаси бўлмиш Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Музейшунослик таълим йўналиши ўз фаолиятини 1997 йилдан бошлаганди.  

2001 йилдан эса кафедра сифатида фаолият юритиб келмоқда. Институт томонидан ушбу йўналишни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан мазкур масканларда Музейшунослик кафедрасининг филиали ташкил этилди.

Шунингдек, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи билан ҳам меморандум асосида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасалари ва музейларида бўлиб, малака оширмоқда.

Бошқа соҳаларда бўлгани каби музейшунослик соҳаси ривожида ҳам илғор хорижий тажрибани ўрганиш, энг муҳим жиҳатларини амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. Шуни инобатга олган ҳолда, институтда Озарбайжон Миллий санъат музейи директори, Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Чингиз Фарзалиев билан учрашув ўтказилди.

Дастлаб меҳмон ўқув устахоналарида мутахассислик фанларидан ўтилаётган дарс жараёнлари билан танишиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан суҳбатлашди. Шунингдек, инстеъдодли талаба-ёшлар томонидан ташкил этилган тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмасини ҳам томоша қилди.

Шундан сўнг институтда фаолият олиб бораётган соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Самимий руҳда ўтган учрашув аввалида институт ректори Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг дўстлик ва бирдамлик алоқалари минг йиллардан буён давом этиб келаётгани, сўнги йилларда эса бу алоқлар янада мустаҳкамланиб, кўлами янада кенгайиб бораётганини, хусусан, санъат ва маданият ва унинг таркибий қисми бўлмиш бадиий таълим соҳасида бу ҳамкорлик натижалари яққол кўзга ташланаётганини таъкидлади.

Чингиз Фарзалиев ҳам институт раҳбариятига самимий қабул учун миннатдорчилик билдирар экан, Озарбайжонда ўзбек санъати ва маданияти доимо юксак қадрланишини, ўзи ҳам юртимизда бўлаётган ўзгаришларни кузатиб боришини, сўнги йиллардаги ўзгаришларни кўриб жуда ҳам мамнун бўлганини алоҳида эътироф этди. Шунинг баробарида институтнинг ўқув-ижодий устахоналарида олиб борилаётган дарс жараёнлари, ташкил этилган кўргазма унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

Шунингдек, учрашув иштирокчилари томонидан бугунги кун жаҳон  музейшунослигида юз бераётган ўзгаришлар, соҳа олдида турган долзарб муаммолар, ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан берилган саволларга ҳам атрофлича жавоб берди.

Учрашув якунларига кўра, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Озарбайжон Миллий санъат музейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, келгусида ҳамкорликда қўшма лойиҳалар яратиш ва амалга ошириш, биргаликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, долзарб муаммоли мавзулар бўйича илмий ишлар тайёрлаш ва нашр этиш, семинар ва конференциялар ташкил этиш, институт педагог ходимларининг стажировкаси, касбий ва малакавий амалиётларини Озарбайжон Миллий санъат музейида ташкил этиш каби вазифалар кўзда тутилган.

Н.Усмонова,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон Миллий санъат музейи билан ҳамкорлик ўрнатилди