Озарбайжон Эронга гуманитар ёрдам юборди
“Kazinform” агентлиги хабар беришича, Озарбайжондан Эронга юборилган инсонпарварлик ёрдами Астара чегара манзилидан ўтиб, Ислом Республикасига жўнатилди. Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги транспорт воситалари билан етказилган тахминан 30 тонна кўмак юки озиқ-овқат маҳсулотлари - 10 тонна ун, 6 тонна гуруч, 2,4 тонна шакар, 4 тоннадан зиёд ичимлик суви, 600 килограмм чой ва тахминан 2 тонна дори-дармон ва тиббий буюмлардан иборат.
Мазкур амалиёт 8 март куни Озарбайжон ва Эрон Президентлари Илҳом Алиев ва Масъуд Пезешкиён ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон ва Эрон чегаралари орқали ўзаро юк ташиш тиклангани ҳақида хабар берилган эди.
Г.Сатторова, ЎзА