“Ўзагросуғурта” АЖ танлов эълон қилди
“Ўзагросуғурта” АЖ янги ном ва логотипини яратиш учун танлов эълон қилмоқда. Танловда жисмоний (вояга етган фуқаролар) ва юридик шахслар иштирок этиши мумкин.
Танловга талабнома қуйидаги тартибда юборилади:
1. Логотип ва унинг таърифининг уч тилга (ўзбек, рус, инглиз) мослаштиринг.
2. График шаклдаги файл ва таъриф матнини ҳамда алоқа боғлаш маълумотларингизни info@agros.uz электрон почтасига ёки 100011, Тошкент ш., Чилонзор 19, 61/2. Тел.: (+99871) 216-57-23 манзилига жўнатинг.
Ҳакамлар ҳайъати ишларни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди:
– ташкилот фалсафаси, миссияси ва қадриятларини акс эттириши;
– логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;
– логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларига мослашувчанлиги;
– логотип креативлиги ва янгичалиги.
Танлов ғолиб(лар)и янги ном ва логотип учун ўн миллион сўмдан бир марталик (20 миллион) пул мукофоти билан тақдирланади.
“Ўзагросуғурта” АЖ.
Реклама ҳуқуқи асосида.