Вазирлар, ҳокимлар, давлат ташкилоти мулозимларига саволингиз борми?
Очиқлик ва шаффофлик Ўзбекистон Президенти бошлаб берган сиёсатнинг ўзагидир. Бугун ҳар бир мутасадди раҳбар жамоатчилик билан эркин мулоқот қилиши, жамият муаммоларига қулоқ тутиши, ечимини излаши шарт. Янги Ўзбекистоннинг бошлаган катта ислоҳоти бу!
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА фуқароларнинг мутасадди раҳбарларга қандай саволлари борлиги, таклифлари, фикр-мулоҳазалари билан қизиқмоқда. Агентлик сизга минбар беради. Келинг савол йўлланг, таклиф беринг, муаммоингизни айтинг.
Мақсад — жойлардаги муаммоларни очиқ ўрганиш, очиқ жавоб олиш. Жамоатчиликка давлатнинг очиқлик ва шаффофлик сиёсати қандай эканини кўрсатиш. Барчасини “Очиқ минбар”да кузатинг.
Лойиҳанинг илк иштирокчи давлат ташкилоти — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги.
Мактабгача таълим вазирлигига саволларингиз борми?
Вазирлик фаолиятидан хабардормисиз? Мактабгача таълим муассасаларининг сиз яшаётган ҳудудда фаолияти қандай? Соҳага доир муаммо ва камчиликлардан хабардормисиз? Фарзандингизни боғчага жойлашда муаммога дуч келяпсизми? Сизнинг-ча, мамлакатимиз мактабгача таълим тизими ҳозирги замон талабларига монандми? Тизим ривожи учун қандай таклиф ва мулоҳазаларингиз бор?
Барча саволларингизга вазир ЎзАда жавоб беради. Сизни ўйлантираётган муаммо ва камчиликлар, саволлар, таклифлар бўлса, Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига қуйидаги манзиллар орқали йўлланг.
Телеграм манзил: @UzA_pochta Телеграм бот манзили: @uza_official_bot
Тел: +99871 233 21 37, +99893 501 23 10
Савол ва таклифлар йўллаш муддати 17 апрель соат 18:00 гача.