Дунёда касблар кўп. Кимдир ота-онаси касбини давом эттиради, кимдир ҳавас қилган инсонлари ортидан кетади, яна кимдир мактабда билим берган устозлари маслаҳатига амал қилган ҳолда касб танлайди.

Айтишларича, кончилик касби ҳам дунёдаги энг хавфли ўнта касбнинг бири сифатида тилга олинар экан. Ер остида ишлаш, тор йўлакчалар ва ҳаво танқислиги шароитида минерал тошларни майдалаш – бу ҳар ким ҳам уддалай оладиган машғулот эмас. Шунинг учун кўпчилик бу касбни танлашда чўчийди.

Навоий кон-металлургия комбинати тизимида фаолият юритадиган мутахассислар ҳам айни касб машаққатини яхши англаган ҳолда танлаган.

“Ғужумсой” кони 2009 йилдан бошлаб ўзлаштирила бошланган. Айни пайтда таркиби олтинга бой бўлган тоғ жинслари қазиб олинаётган конда 4 минг нафарга яқин ишчи-хизматчи фаолият олиб бормоқда. Кон иккита тик ствол, яъни бош ва ёрдамчи стволлар билан очилган. Бош ствол орқали қазиб олинган фойдали қазилмалар юқорига ер юзасига чиқарилса, ёрдамчи ствол эса ишчиларнинг шахтага тушиб-чиқиши, асбоб-ускуналар, материалларни тушириб чиқаришга хизмат қилади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/3vA49sDpml4" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Тоза ҳаво оқими шахтага бош ствол орқали юборилади ва ишлатилган ҳаво ёрдамчи стволлар орқали ер юзига чиқариб юборилади. Конда қия транспорт стволи (НТС) ҳам мавжуд.

ЎзА жамоаси жанубий кон бошқармаси кончилик бўлими бошлиғи ўринбосари Абдураззоқ Худоёров, “Ғужумсой” кони бош муҳандис ўринбосари Марат Нуралиев ҳамроҳлигида кончиларнинг махсус машинасида қия транспорт стволи орқали горизонт бўйича 660 метр ер остига саёҳат қилди.

Биринчи галда кончиларнинг махсус кийимларини кийиб, мутахассислардан конда ҳаракатланиш хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар олинди.

Ер қаърига тушиш бироз ҳадикли, қўрқувга соладиган тор, зим-зиё қоронғулик. Машина чироғининг хира ёруғлиги ер қаърига сингиб кетади. Қоронғуликка кўзлар тезда мослашади. Йўл-йўлакай ҳамроҳ-мутахассислар тош лаҳим ҳақида сўзлаб берди.

Маълумот беришларича, 2009 йилнинг ноябрь ойида қазила бошлаган лаҳим йил охирига қадар 110 метрга етказилган бўлса, 2020 йилнинг якунига қадар 25 минг метрга етказилди. Лаҳим қазиш ишлари олтин маъдани қазиш ишлари билан параллел равишда олиб бориляпти. Жорий йилда олтин маъданни қазиш ҳажмини 750 минг тоннага етказиш режалаштирилмоқда.

Ер ости қия лаҳимида транспорт воситаси бир томонлама ҳаракатланади. Маълум бир узунликда қўшимча лаҳимлар мавжуд. Бу қарама-қарши томондан келаётган транспорт воситасига йўл бериш учун махсус тайёрланган. Пастга тушиш баробарида қарама-қарши томондан келаётган транспорт бир неча бор ана шу йўлакларга “беркиниб” кейин йўлида давом этишига тўғри келади. Сабаби, улкан машиналар тош ортган ҳолда ер қаъридан секинлик билан тепага чиқиши осон эмас. машиналарнинг ҳар бири 20 тоннадан 30 тоннагача тошни юқорига олиб чиқа олади.

Қарийб ярим соат юргач машинадан тушиб, гоҳ сув кечиб, гоҳида тош йўлдан юриб, шахта йўлини давом эттириш учун махсус перфоратор билан ер остидаги қаттиқ жисмларни бурғулаётган ва портлатиш ишларига тайёргарлик кўраётган кончилар олдига етиб бориш мумкин. Ишчиларга яратилган шароитлар, ер остида тош қояларни тешиш ва белгиланган йўналиш бўйича портлатиш жараёни билан қизиқдик.

Ишчилар билан суҳбатлашиб, шарт-шароитларни, иш жараёнини кузатгач, ер ости ҳаётидан ниҳоят ер устига – ёруғликка чиқдик. Тўғриси, инсонларнинг ер остидаги ҳаракатини киноларда кўрганмиз. Бугун эса НКМК раҳбарияти ёрдами ва бевосита ташаббуси билан ўзимиз ер остига – 660 метр чуқурликка тушиб, кончилар ҳаёти ва иш фаолияти билан яқиндан танишдик.

Кейинги манзилимиз “Зармитан” олтин маъдан кони бўлди.

Бунёд этилаётган замонавий корхоналар, ижтимоий объектлар кўламини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. 4-гидрометаллургия заводининг барпо этилиши ҳам ана шундай яратувчанлик йўлида олиб борилаётган ишлардан биридир.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, “Зармитан” олтин маъдан конларини ўзлаштириш ва қайта ишлашга мўлжалланган инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши Заркент қўрғонида қисқа муддатда 4-гидрометаллургия заводини қуриш заруратини келтириб чиқарган. Завод қурилиши 2009 йилнинг сентябрь ойида бошланиб, 2010 йилнинг июлида тугалланди. Бу комбинат тизимида тез суръатлар билан қурилган ягона заводдир. 4-гидрометаллургия заводида хорижда ишлаб чиқарилган энг замонавий технология ва асбоб-ускуналар қўлланилди. Майдалаш Финландияда ишлаб чиқарилган замонавий “С-125” русумли майдалагичда, янчилган рудани саралаш Германия компаниясида ишлаб чиқарилган гидроциклонларнинг автоматлаштирилган тизимида амалга оширилмоқда. Завод фойдаланишга топширилиши туфайли илк маротаба майда олтинларни гравитацион саралаш Канаданинг “Фалкон” компаниясида тайёрланган бешта марказдан қочма гравитацион аппаратларда интенсив гравитация усулида, таркибида олтин бўлган бой концентратларни цианлаш Австралиянинг “Гекко” компаниясида ишлаб чиқарилган иккита қурилма ёрдамида бажарилаяпти. Завод технологияси ноёблиги шундаки, технологик жараёнларда Ҳамдўстлик давлатларида ўхшаши бўлмаган, замонавий технология ва жиҳозлар қўлланилади.

Завод фойдаланишга топширилгандан олти ой ўтиб тоғ жинсларини майдалаш участкаси, 2012 йил июнь ойида иккинчи тегирмон блоки, 2013 йилнинг февраль ойида сорбция бўлими иккинчи навбати ишга туширилди. Айни пайтда заводда юзлаб маҳаллий кадрлар меҳнат қилмоқда.

Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Саноқуловнинг таъбири билан айтганда, зармитанликларнинг фахри бўлмиш 4-гидрометаллургия заводи мажозий маънода юзлаб инсонларнинг тафаккури, ақлу заковати, заҳматли меҳнати маҳсулидир.

Барно Мелиқулова,
Абдували Бўриев,
Ёқубжон Мелибоев (видео),
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА жамоасининг ер остига саёҳати (+видео)