-
Статистика: — Ўзбекистонда 127 та давлат музейи мавжуд, шундан 114 таси Маданий мерос агентлиги тизимида фаолият юритмоқда;
— 37 та асосий музей ва 77 та музей филиаллари, шу жумладан 7 таси музей-қўриқхона сифатида хизмат кўрсатмоқда;
— Давлат музейлари фондларида жами 2,6 миллиондан ортиқ музей ашёлари ва коллекциялар сақланади. Шундан 135 мингдан зиёди кенг жамоатчилик учун экспозицияларда намойиш этилмоқда.
***
Ўтган 2024 йил давомида музейларга жами 4 миллион 340 минг нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Улардан 1 миллион 12 минги хорижий, 3 миллион 200 минги эса маҳаллий меҳмонлардир.
***
Юртимиз ва хорижий мамлакатларда 82 нафар раҳбар ва ходимларнинг малакалари оширилди.
2025 йилнинг биринчи чорагида мамлакатимиз музейлари томонидан кўплаб илмий-амалий анжуманлар, кўргазмалар, маданий-маърифий тадбирлар, маҳлорат дарслари, илмий-ижодий лойиҳалар муваффақиятли ўтказилди.
Ўзбекистонда музейларнинг бугунги ҳолати ҳақида "ЎзА таҳлили" дастурида батафсил танишинг.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/CbcxkjAPpZc" title="Muzeylar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>ЎзА