ЎзА мақоласи хориж матбуотида
Мисрнинг “Муватин” (Фуқаро) нашри дастлаб Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги саҳифасида чиққан ироқлик ёзувчи ва тилшунос Саид Жасим Аз-Зубайдийнинг мақоласига муносабат билдирди. Аниқроғи, улуғ шоирларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати билан ёзилган шеър ва эътироф ҳақидаги “Жаҳон адабиётининг етук сиймоларига эҳтиром” сарлавҳали мақола араб тилига таржима қилиниб, кўчириб босилди.
Аз-Зубайдий ўз шеърида тинчликсевар давлат сифатида халқаро майдонда ошкора, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат олиб бораётган Ўзбекистонда демократик, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳот жадал кечаётгани, мамлакатимиз юксак мақсад сари ғоят қатъият билан олға одимлаётганига урғу берган. Имом Ал-Бухорийнинг бой илмий меросини пухта ўрганиш, кенг тарғиб қилиш ва ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек Навоий ва Бобур илмий-ижодий фаолияти, ул зотларнинг ҳаёти, ахлоқ-одоби, юксак инсоний фазилатини авлодлар учун ибрат, намуна қилиб кўрсатиш зарурлиги таъкидланган.