Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби таълим-тарбия соҳасида ҳам ислоҳотлар олиб борилмоқда. Натижада ўқитувчи ва мураббийлик касби том маънода қадр ва эъзоз топмоқда.

Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан таълим тизимида меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва мураббийларимизнинг фаолиятига катта эътибор қаратилиб, қўллаб-қувватланаётганлиги ҳар бир ўқитувчининг касбига бўлган садоқати ва фидойилигини оширмоқда. Зеро, уларнинг келажагимиз ворисларига бераётган таълим-тарбияси юрт тақдирини белгилаб беради.

Шоира Носирова ҳам ўқитувчилик касбини эъзозлаб, обрў-эътибор қозониб келаётган устозлардан биридир. Унинг меҳнат фаолиятига ҳам 40 йилдан ошибди. У Навоий вилоятининг Кармана туманида ўқитувчилар оиласида туғилган. Отаси ҳам, онаси ҳам ўқитувчи бўлган. Фарзандлари ҳам шу касбни танлаб, кам бўлмади. 

1983 йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)тамомлаган ёшгина қизча шу йилнинг ўзида Тошкент политехника институтининг Навоий филиали (ҳозирги Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети)га йўлланма билан ишга келган. Нафақага чиққач эса уйда ўтиришни ўзига эп билмаган устоз Навоий давлат университетида ёшларга сабоқ бера бошлади. Шунга ҳам ўн йилдан зиёдроқ вақт ўтибди.

Техника фанлари доктори, профессор Ш.Насирова 1995 йилда фан номзоди, 2019 йилда фан доктори бўлди. 

Устоз юксак ватанпарварлик, фидоийлик ва меҳнатсеварлик фазилатлари туфайли фан ва таълим соҳаларида илмий педагогик кадрлар тайёрлашда ҳамда талаба ёшларни тарбиялашда катта ютуқларга эришган.

Унинг педагогик фаолиятига назар солар экансиз, қатор ютуқлар қўлга киритилганлигига гувоҳ бўласиз. Жумладан, 2007 йилда “Аспирант, докторант ва тадқиқотчиларнинг илмий ишлари”, “Педагогик грантлар дастури”, 2019 йилда “Йил аёли” миллий танлови вилоят босқичи, 2020 йилда “Ўзбекистон аёлларининг l00 та энг яхши инновацион лойиҳаси”, 2021 йилда “Номинг тилларда достон Ўзбекистоним!” танлови ғолиби бўлган.

2021 йилда эса Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлигининг “Флотация аппарати” номли ихтироси учун муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, 2022 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг илмий тадқиқотчилари ўртасида ўтказилган “Энг яхши илмий тадқиқотчи” мақолалар танловида ғолиб бўлди. 

Шогирдлар тайёрлаш бу келажакка инвестиция деганидир. Шоира Носирова нафақат илмий йўналишдаги раҳбар, балки талабаларга рақамли технологияларни чуқур тушунтиришда педагогик кўникмаларга эга бўлган олималардан бири.

У талабаларга сабоқ бериш билан бирга бир қатор ёш олимларга устозлик ҳам қилиб келади. Жумладан, Ш. Носирова раҳбарлигида фаолият олиб борган Малоҳат Маҳмудова ва Аброр Исаковлар ўз диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишди.

Шунингдек, у бугунги кунда “Электрон таълим” илмий журнали, Испаниянинг “European Journal of Life Safety and Stability”, АҚШнинг “Texas Journal of Engineering and Technology” ва Ҳиндистоннинг “Galaxy International Interdisciplinary Research Journal” номли халқаро журналлари таҳририяти аъзоси сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда. 

Унинг бир қатор илмий мақолалари Skopus, EBSCO, Ринц халқаро электрон илмий базалар саҳифаларида чоп этилган. Илмий иш натижалари эса “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖларида амалиётга жорий қилинган. 

Қатор йиллардан буён Ш.Носирова меҳнат жамоасида талабчан устоз, изланувчан олима, илм фан фидоийси сифатида ҳурматга сазовор бўлиб келмоқда. Моҳир педагог халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати сифатида халқнинг оғирини енгил қилишга, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда. 

У ёшларга ғамхўр ва талабчан мураббийдир. Замон билан ҳамнафас, ўз устида тинимсиз ишловчи, ҳар бир дарсга ўзгача ижодкорлик билан ёндашадиган олиманинг саъй-ҳаракатлари билан олий ўқув юртлари талабалари ва амалиётчи-ўқитувчилари учун яратилган қўлланма ҳамда илмий-амалий тавсияларидан таълим жараёнида самарали фойдаланилиб келинмоқда.

Бутун меҳнат фаолиятини ўқитувчиликка бағишлаган устоз бугун давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан Президентимиз фармонига кўра “Шуҳрат” медалига лойиқ кўрилди. 

Абдували Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўз касбининг фидойиси