Ўз касбининг фидойилари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати иш кўлами кенг. Соҳа ходимлари фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини, ташкилотларнинг барқарор фаолият кўрсатишини, инсон шаъни, қадр-қимматини ҳамда умумахлоқий қадриятларни ҳурмат қилишга йўналтирилган ҳуқуқий ва ижтимоий муносабатлар тизими ҳимоясини таъминлаб келмоқдалар.
[gallery-21338]
Ана шу фидойи ходимларнинг бир гуруҳи Ўзбекистон «Veteran» жангчи-фахрийлар ва ногиронлари бирлашмасининг медаль ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари, полковник Муродилла Алиқориев, полковник Азиз Султoнов, подполковниклар Акмал Маҳмудов, Муроджон Шoкиров, Сайёра Шароббоева, Абдулла Ҳожимуҳамедов, Абдулла Мирҳожиев, Муҳаммад Одилов, Нодиржон Турдиевга «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун» медаллари, «Вафо ва садоқати учун» ҳамда «Фидойи ватанпарвар» кўкрак нишонлари топширилди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА