Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек уй-музейида атоқли шоир таваллудининг 119 йиллигига бағишланган хотира тадбири ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.

Тошкентнинг “Ишчилар шаҳарчаси”да жойлашган, илм-фан ва маданият аҳли учун табаррук саналган ушбу даргоҳда 1940 йилдан бошлаб 1968 йилга қадар, яъни ҳаётининг сўнгги дақиқаларига қадар халқимизнинг буюк адиби, жамоат арбоби, академик Ойбек яшаб, ижод қилган.  

Ойбек 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрининг Гавкуш маҳалласида дунёга келган. Адибнинг болалиги унинг “Болалик” асари орқали барчамизга яхши таниш. Енг учида кун кўрувчи оила, Тошкентнинг тарихий маҳаллалари, оддий  оилаларнинг ҳаёт тарзи, эскича усулдаги мактаблардаги таълимнинг ҳолати, умуман олганда, ўтган аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт мазкур асарда яққол тасвирланган.  

Маълумотларга кўра, Ойбек болаликдан қийин шароитда кун кўргани боис таълим ва тарбия техникумининг ётоқхонасида яшаб ўқиган. Оила қурганидан кейин эса Тошкентнинг 4-даҳасидаги ижара уйларда умр кечирган. Ниҳоят 1940 йили фан ва маданият ходимларига ер тақсимлаб берила бошлагандан сўнг унга ҳам 600 квадрат мертли ер насиб этади. Ҳозирда “Ифтихор-1” деб номланган кўчадаги бу уйда Ойбек домла умрининг сўнгги нафасига қадар яшаб, ижод қилган эди.  

Ойбек  уй-музейи адиб туғилган куннинг 80 йиллиги муносабати билан 1985 йилда барпо этилган. Бу ерда устоз адибнинг ибратли ҳаёти, заҳматли фаолияти, бетакрор ижоди билан батафсил танишиш мумкин. Экспонатлар ичида тарихий фотосуратлар, адибнинг китоблари, асарларидан қўлёзмалар, хатлар, телеграммалар, бошқа муҳим ҳужжатлар, ёзувчи ҳаёти билан боғлиқ турли буюмлар бор. Уларни кўздан кечириб, адиб ҳаётининг машаққатлар, оғир синовлар, тақдир имтиҳонларига тўлиб тошганини англаш мумкин.  

– Ойбекни ҳеч иккиланмай, ўз даврининг жадиди деб аташ мумкин, – деди филология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Сувон Мели. – Зеро, унинг ижоди жуда кўплаб  ришталар билан жадидларга боғланган эди. Айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларида Чўлпонга катта ҳужум бўлган бир даврда ёзувчи ва шоирлар орасида уни ҳимоя қилган ягона ижодкор Ойбек эди. Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ўз ижодида халқни қолоқликдан тараққиёт сари ундади. Лекин 1917 йилги октябрь тўнтариши Ўзбекистон тараққиётини мутлақо бошқа ўзанга буриб юборди. Ойбек ўтмишни, тарихни мукаммал билмаганида “Навоий”дек буюк романни ёзмаган  бўларди. Мен бошқа бир адиб Алишер Навоийни китобхонга шундай таништиришини сира тасаввур эта олмайман. Навоийдек зотнинг ички оламини наинки халқимиз, балки дунё айнан мазкур роман орқали билади. Ойбекнинг навоийшуносликка оид тадқиқотлари алоҳида ва катта бир меросдир.      

– Бу маскан мамлакатимиздаги энг етакчи, тўкис маърифат масканларидан саналади, – деди филология фанлари доктори Раъно Иброҳимова. – Ойбек меросининг тўкислигида ижодкорнинг умр йўлдоши Зарифа Саидносированинг хизматлари айниқса катта. Зарифа опа Ойбек домла ҳаёти, ижодига тааллуқли ҳар бир қоғозни имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилганлар. Ойбекнинг ёзганларини агар жамлайдиган бўлсак, йигирма томлик асарларидан ҳам ошиб кетади. Бироқ, шу билан бирга, Ойбек ижоди адабий тадқиқотлар учун ҳамон долзарбдир.  Жумладан, унинг Покистонга сафари алоҳида ва катта бир илмий мавзу. Домланинг қўлёзмалари ичида ҳали топилмаганлари ҳам бор. Масалан, унинг “Студент” номли асари. Эҳтимолки, бу роман бошқа асарнинг мазмунига киришиб кетгандир. Адибнинг ҳаёти, инсонийлиги, бағрикенглиги, оилага муносабати ҳақиқий маънода ибратдир.  

Дарҳақиқат, Ойбек домланинг нечоғли диёнатли инсон бўлгани, одамийлиги, саховатпешалиги кўпгина адабий манбаларда муфассал келтирилган. У ҳатто ўзига туҳмат қилиб, бошига оғир синовларни солган, маломат тошлари ёғилишига, соғлиғи кескин ёмонлашишига сабабчи бўлган кимсаларни ҳам кечира олиш даражасида олижаноб, бағрикенг, имонли инсон бўлган. Атоқли ёзувчига туҳмат тошини отган кимсаларнинг кейинчалик виждони қийналиб, қаттиқ афсус ва надоматлар билан ёзган мактубини музей экспонатлари орасида кўриб, бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу маскан Ойбек ижодига доир кўплаб тадқиқотлар, илмий янгиликлар учун ўзига хос маърифат маскани бўлишига шубҳа йўқ.  

– Тўғриси, ҳозирги кунда бирон машҳур ёзувчи ёки шоир, санъаткорнинг яқинига йўлаш у ёқда турсин, ҳатто кўчада пиёда юрганини учратмайсиз, – деди математик олима, меҳнат фахрийси Мукаррама Муҳиддинова. – Ёшим 80 дан ошди. Шундай инсонлар билан қўшни бўлганимиздан жуда фахрланамиз. Бу мўътабар хонадонга бемалол кирар, китобларидан фойдаланар эдик. Ойбек домланинг неваралари, фарзандлари билан кўчада кўпинча пиёда сайр қилганларига жуда кўп гувоҳ бўлганмиз. Бу эса адибнинг жуда содда, оддий инсон ва шу билан бирга буюк қалб соҳиби бўлганини англатади.  

Дарҳақиқат, ушбу файзли маскан олимлар, адабиётшунослар, талаба-ёшлар, адабиёт мухлислари билан доим гавжум. Шундай экан, Ойбек мероси, унинг асарлари барҳаётдир.  

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ойбек – бетакрор адиб, чин инсон, буюк қалб соҳиби