ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани “Кенес” овул фуқаролар йиғинида 7 минг 200 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Овул фуқаролар йиғини масъуллари томонидан аҳоли турмуш шароитини яхшилаш,  кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  

[gallery-12417]

– Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 118 нафар ишсиз фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланди, - дейди ҳоким ёрдамчиси Клишбой Давлетов. –Уларнинг 41 нафари доимий иш ўрнига, 21 нафари мавсумий ва жамоат ишларига бириктирилди. 56 фуқаро ўзини ўзи банд қилиши учун тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятига йўналтирилиб, уларга 1 миллиард 143 миллион сўм имтиёзли кредит ва 101 миллион сўм миқдорида субсидия маблағи ажратилди. Бундан ташқари, 31 нафар ишсиз ёш ва хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилди. Шунингдек, томорқа ерлардан самарали фойдаланиш бўйича ҳам изчил чора-тадбирлар олиб борилмоқда.  

Овулда жами 126 гектар аҳоли томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, уларнинг деярли барчасига эрта баҳордан сабзавот ва полиз экинлари экилган.  Айниқса, томорқа ер эгалари – Хўжаназар Пурханов ва Абубакир Собировларнинг деҳқончилик илми кўпчиликка ўрнак бўлмоқда. Айни пайтда ушбу хонадон томорқасида пешма-пеш пишиб етилаётган бодринг, помидор, пиёз, булғор қалампири, сабзи, картошка каби маҳсулотлар кўзни қувнатади.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Овулда аҳоли бандлиги таъминланмоқда