Овул ёшлари муаммолари ҳоким назоратида
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Сейдамат Авезов “Тоза боғ” овул фуқаролар йиғинидаги 11-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашди.
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Сейдамат Авезов “Тоза боғ” овул фуқаролар йиғинидаги 11-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодларини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча жабҳалар қаторида туманда Ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида катта ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ишга туширилаётган кўплаб корхоналар ёшларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилди. Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси шахсан туман ҳокими назоратига олинди.
Учрашув якунида мактаб ўқувчиларига мусиқа асбоблари совға қилинди.