Сўнгги йилларда қишлоқлардаги йўл-транспорт инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чоралар кўрилмоқда.
Буни Амударё тумани Қиличбой овули мисолида ҳам кўриш мумкин.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман бўлинмасининг “Обод маҳаллам” давлат гранти лойиҳаси иш режасига мувофиқ ҳамкорлар – Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши, партиядан сайланган Амударё туман Кенгаши депутатлари ва туман телевидениеси таҳририяти биргаликда мазкур овулда ўрганиш ишларини олиб борди.
Тадбир давомида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий ва экологик маданиятини ошириш, ҳудудда ободлик ва фаровонликни таъминлаш ишлари кўздан кечирилди. Шунингдек, фуқаролар йиғинининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш борасида амалга ошираётган ишлари ўрганилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири