Жорий йилнинг 1 июнь куни Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ва Давлат тест маркази вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик ҳолати, фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари ҳақида маълумот берилди.

Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев берган маълумотга кўра, 2021 йил 7 март куни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 10-сон баёни билан 2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланган.

Унга кўра, 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги қарорида белгилангани каби учта мажбурий фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари ҳамда иккита мутахассислик фанидан ўтказилади.

Бунда барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар биридан 15 тадан жами 45 та тест топшириғи ва ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 баллдан берилади. Мажбурий фанлардан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94,5 баллни ташкил этади.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича эса ҳар бири 30 тадан жами 60 та тест топшириғи ва ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан берилади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Умумий ҳолда, абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280,5 баллни ташкил этади.

Анжуманда журналистика йўналишида ижодий имтиҳонлар бекор қилингани, қолган йўналишларда бўлиб ўтадиган ижодий имтиҳонлар ҳақида батафсил маълумот берилиши таъкидлаб ўтилди.

 Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОТМларга кириш фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари эълон қилинди