Самарқандда “Бозор инфратузилмаси ва воситачиларнинг иқтисодиётдаги ўрни” мавзусида “ConFEAS-2024” халқаро анжумани бўлиб ўтди.

Юртимизда илк бор ўтказилган халқаро биржа анжумани Евро-Осиё фонд биржалари федерацияси (FEAS) ва “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти томонидан “Тошкент” республика фонд биржаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Унда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан келган етакчи хорижий товар, фонд ва валюта биржалари, клиринг ташкилотлари, марказий депозитарийлар, тижорат банклари, инвестицион компаниялар, дастурий ечимлар провайдерлари ва IT-компаниялар, халқаро молиявий ва консалтинг ташкилотларининг 200 дан ортиқ вакили иштирок этди.

Евро-Осиё Фонд биржалари федерацияси (FEAS) 1995 йилда аъзо давлатлар биржаларининг ривожланишига кўмаклашиш, уларнинг таркибий тузилмасини такомиллаштириш, брокерлар ва дилерларни тартибга солиш ва ўз-ўзини бошқариш механизмлари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш, самарали мониторингни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси 2020 йилдан буён федерация аъзоси ҳисобланади.

Федерациянинг бу галги анжумани жаҳон биржалари индустрияси ривожланишининг сўнгги тенденциялари ва истиқболлари, биржа савдоларини ўтказишда назорат ва инновацияларнинг ўрни, замонавий капитал бозорларидаги муаммолар ва имкониятларни муҳокама қилиш ҳамда соҳанинг етакчи экспертлари ўртасида ўзаро тажриба алмашишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. 

Тадбирнинг очилиш маросимида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ бошқаруви раиси Зиёвиддин Бадриддинов мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган халқаро биржа форуми биржа савдолари ривожланишига доир долзарб мавзуларни муҳокама қилиш ва соҳа экспертлари ўртасида тажриба алмашиш ҳамда биржалараро ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали майдон эканлигини таъкидлади.

– Мазкур анжуманнинг қадимий Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган Самарқандда ўтказилиши бежиз эмас, – деди З.Бадриддинов. – Чунки, мазкур шаҳардаги карвонсаройлар, валюта айирбошлаш масканлари, бозорлар бугунги биржаларнинг тарихий шакллари бўлган. Бугун эса биз бу қадимий кентда давлатлар иқтисодиёти ва ўзаро иқтисодий ҳамкорлигида, халқаро муносабатларда муҳим ўринга эга бўлган биржалар фаолиятини янада такомиллаштириш борасида фикр алмашиб турибмиз. Бу ривожланиш йўлидаги умумий қарашларимизни бирлаштиради. Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ислоҳотлар натижасида сўнгги йилларда ялпи ички маҳсулот ҳажми 1,5 баробар ошди, 2030 йилгача эса 2 баробар ошириш кўзда тутилган. Ушбу мақсадга эришишда бизнинг товар хом-ашё биржамиз ҳам фаол иштирок этмоқда.

Евро-Осиё Фонд биржалари федерацияси бош котиби Константин Сароян Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган форум юксак савияда ташкил этилгани учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдириб, Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгаришлар, ислоҳотларни эътироф этди. 

– Биз учун билим ва тажриба жуда муҳим ва бу ерда айнан ўз қарашларимиз, тажрибаларимиз билан ўртоқлашамиз, – деди Константин Сароян. – Анжуманда 40 дан ортиқ иштирокчининг маърузасини тинглаш кўзда тутилган ва уларнинг ҳар бири иш фаолиятимизда фойдали бўлиши, шубҳасиз. 

[gallery-17005]

Форумнинг панель муҳокамаларида молия бозори инфратузилмаларининг архитектураси, капитал бозорларининг ривожланиш тенденциялари ва муаммолари, бозорларни тартибга солиш масалалари, муқобил биржа воситалари ва технологиялари, молиявий воситачилик, клиринг ва риск-менежмент, ESG бошқаруви ва инвесторлар билан алоқалар каби мавзулар кенг муҳокама қилинди. Жумладан, Bloomberg, АҚШ Товар фьючерслари бўйича комиссияси (CFTC), Gryphon Holdings, Voelter Financial Advisory каби нуфузли ташкилотларнинг етакчи экспертлари, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Норвегия, Руминия, Шимолий Македония, БАА, Хитой, Ҳиндистон, Сингапур, Таиланд, Туркия, Иордания, Уммон, Эрон, Замбия, Нигерия, Қозоғистон, Тожикистон, Грузия ва Арманистон каби мамлакатлар биржалари, марказий депозитарийлари ва консалтинг компаниялари вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. 

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакиллари “Капитал бозорларидан ташқари воситалар, технологиялар ва синергия” ва “ESG бошқаруви ва инвесторлар билан алоқалар” мавзуларидаги сессияларда сўзга чиқдилар.

Биржа экспертлари ўз чиқишларида биржа савдоси ва электрон тижорат соҳаларида эришилган сўнгги ютуқлар, жумладан, корпоратив бошқарувнинг самарадорлиги ва “яшил энергия сертификатлари”ни сотиш бўйича янги воситаларни жорий этиш натижалари ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси айни пайтда МДҲ мамлакатларидаги энг йирик товар биржаларидан бири ҳисобланади. Биржанинг йиллик товар айланмаси Ўзбекистон ЯИМ нинг 15 фоизига тўғри келади.

UZEX биржаси биржа савдоларини ташкиллаштиришдан ташқари, давлат харидларининг оператори ҳисобланади ҳамда электрон тижорат бўйича йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширади. Бу эса Ўзбекистон биржасининг жаҳон биржалари индустриясида ноёблигини кўрсатади.

Бунда биржанинг барча савдо платформаларида савдолар ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, бозор нархларининг шаклланиши тенг даражада таъминланади ҳамда тузилган битимларнинг бажарилиши клиринг тизими орқали кафолатланади.

Биржа томонидан қўлланилаётган илғор IT-технологиялар амалдаги савдо ва ҳисоб-китоб инфратузилмасининг узлуксиз, юқори даражада ишлаши ва носозликларга бардошлигини таъминлаш имконини беради.

Анжуманда, шунингдек, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли режалари ҳақида тақдимот ўтказилди ҳамда биржа тўғрисида видеоролик намойиш этилди.

Ўз навбатида, халқаро ташкилотлар, хорижий компания ва биржаларнинг раҳбарлари ва экспертлари ҳамда халқаро биржа форумининг бошқа иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан, биржа савдолари соҳасида эришилган ютуқларни юқори даражада баҳоладилар.

Анжуман давомида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси раҳбарияти АҚШ Савдо вазирлигининг тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) ва Товар фьючерслари бўйича комиссияси (CFTC), NASDAQ фонд биржаси, Phillip Capital халқаро брокерлик компанияси, Exberry ва Baymarkets дастурий таъминот провайдерлари ва бошқа нуфузли халқаро экспертлар билан икки томонлама музокалар ўтказди. Музокаралар натижаларига кўра, биржа савдоларини ташкиллаштиришда тажриба алмашиш, брокерлар ва мижозларни трейдингга ўқитиш, янги дериватив бозорларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Анжуман сўнгида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтмишда Самарқандда биржанинг илк кўринишлари бўлган