ОТМга киришдаги тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади
![](https://cdn.uza.uz/2020/11/09/08/44/rE3pHWElYJ7vIcQ24CP10XZa2OZvHPMM_normal.jpg)
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 6 ноябрдаги қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан давлат олий таълим ташкилотларига кириш учун тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилиб, тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади.