Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 августдаги “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор манзилли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Пойтахтимизда ўтказилиши анъана тусини олган “Отлиқ кавалерия” паради ҳам шулар жумласидандир.

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Амир Темур” хиёбони бўйлаб, Миллий гвардия бошчилигида Тошкент шаҳри ҳамда вилоят куч тузилмаларининг отлиқ бўлинмалари иштирокида “Отлиқ кавалерия” паради бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Миллий гвардия фахрий қоровул баталъони кавалерия эскадрони, Чавандозлар мактаблари, От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби, Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар ва Мудафаа вазирлиги, Давлат хавсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ўзбекистон Йилқичилик ва от спорти федерацияси, От спорти бўйича Узбекистон Миллий терма жамоаси чавандозларидан иборат 100 га яқин отлиқлар иштирок этди.

Ушбу “Отлиқ кавалерия” паради юрдошларимиз ва мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган сайёҳлар учун ҳам ҳақиқий унутилмас томошага айланмоқда. Сабаби  тадбирда томошабинлар отлиқ ҳарбийлар, спортчилар ҳамда чавандозларни кўриш билан бирга энг сара отларни томоша қилиш имконига ҳам эга бўлишмоқда.

[gallery-23172]

—  Пойтахтда парад бўлишини эшитиб, фарзандларимни олиб келдим,—дейди фарғоналик Муслима Худойбердийва.— Тўнғич ўғлим Шерзодбек отларга қизиқади. Ушбу парадда у сара отларни кўриб, роса қувонди. Чавандозлар билан бирга расмга тушди. Ҳозир 6 ёш. Кейинги йилдан уни ҳам от спортига бериш ниятидамиз.

Навбатдаги “Отлиқ кавалерия” парадига кўплаб пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюриб, ҳарбий оркестор садолари остида отлиқлар ҳаракатини кузатишди.

Н.Раҳмонова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Отлиқ кавалерия” паради унутилмас томошага айланди