“Ўткир қалам” соҳиблари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ўткир қалам” танловининг навбатдаги тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда Уюшманинг вилоят бўлими раиси М. Ортиқова сўз олиб, бугунги кунда журналистика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталди, тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлади.
Ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган мазкур тадбирда вилоятда маънавий-маърифий ва суд-ҳуқуқ соҳаларида олиб борилаётган ишларни ёритишда фаол бўлган бир гуруҳ журналистлар тақдирланди.
[gallery-18018]
– Янги Ўзбекистонда журналистика соҳасига қаратилаётган эътибор, биз соҳа вакилларини мамнун қилмоқда, - дейди журналист Моҳигул Отамирзаева. – Бугунги каби тадбирларда меҳнатимиз эътироф этилиши, бизга янада куч-ғайрат бағишлайди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА