"Ўткан кунлар"нинг хитой тилидаги нашри тақдим этилди
Абдулла Қодирий уй-музейига Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан "Ўткан кунлар" романининг хитой тилига таржима қилинган нусхаси тақдим этилди.
Атоқли адиб Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романи миллий руҳи, миллий қиёфаси, бетакрор тили, яқин тарихимиздаги ўта мураккаб ва зиддиятли жараёнларни акс эттиргани билан аҳамиятлидир.

Ўзбек адабиётидаги биринчи роман саналган ушбу асар дунёнинг кўплаб тилларига таржима этилган бўлса-да, ҳали ҳануз олимлар ва тадқиқотчилар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда, мазкур асар устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Жаҳон халқларининг тилларига таржима этилмоқда.

Бу эса Абдулла Қодирий асарлари, унинг ижоди, ғоя ва қарашларининг ўлмаслиги, доим барҳаёт ва долзарб эканидан дарак беради.
Н.Усмонова, ЎзА