2009-2016 йилларда автомобиль йўллари соҳасига жами 9,3 триллион сўм маблағ ажратилган бўлса, сўнгги 8 йилда салкам 60 триллион сўм, яъни 6 баробар кўп маблағ ажратилган. Бунинг натижасида йўл ишлари ҳажми 5 каррага ортиб, 105 минг км йўллар ҳолати яхшиланди, 700 дан ортиқ кўприклар янгидан қурилди, мингдан ортиғи эса таъмирланди.

Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўзида 21 минг километрдан ортиқ йўл ҳамда 315 та кўприк иншоотининг реконструкция қилиниши ва таъмирланишига эришилди. Натижада, ўтган 8 йил давомида таъмирталаб йўллар улуши 68 фоиздан 32 фоизга камайтирилди, тармоқ узунлиги салкам  25 минг километрга ортиб, бугунги кунда 209 минг километрга етди.   

Қайд этиш лозимки, республикамизда юкларнинг 98 фоизи ва йўловчиларнинг 99 фоизи автомобиль йўллари орқали ташилади. Шу мақсадда, йўл ишларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, йўллардаги тартиб-қоидалар илм билан ҳамоҳанг бўлишини таъминлаш ҳамда “йўл маданияти”ни шакллантириш бўйича долзарб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.   

Хусусан, қўмита таркибидаги Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Ўтган асрнинг 70–80 йилларида ишлаб чиқилган, соҳага оид меъёрий ҳужжатларнинг 52 таси қайтадан ишлаб чиқилди, йўл ишларида халқаро стандартларга мос битум ва янги турдаги асфальт-бетондан кенг фойдаланиш йўлга қўйилиб, йўл ишлари ва материаллар сифатини доимий баҳолаб бориш мақсадида Марказий синов лабораторияси ташкил этилди. Лойиҳа ҳужжатлари ҳар бир ҳудуднинг геологик ва экологик хусусиятини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши йўлга қўйилди.   

Шунингдек, йўл сифатини аниқлаш ва диагностика ишларини инсон омилисиз рақамлаштирилган ускуналар ёрдамида амалга ошириш бошланди. Халқаро-муҳандис консультантлар (FIDIC) амалиёти бўйича лойиҳани бошқариш ва техник назорат қилиш мақсадида 300 нафар мутахассис махсус курсларда ўқитилди, 70 нафардан ортиқ мутахассис етакчи хорижий давлатларда ўз малака ва тажрибаларини ошириб келди.   

Илк бор умумфойдаланишдаги йўлларнинг эксплуатацияси учун тадбиркорлик субъектлари жалб қилинди, йўл бўйидаги кўчатларни ўзаро манфаат асосида аҳоли ва йўл ишчиларига ижарага бериш бўйича янги тизим яратилди.   

Йўлларда юк автомобилларининг вазн параметрларини назорат қилувчи 51 та кўчма тарози ишга туширилди, магистралларда андозавий йўл бўйи инфратузилмаси мажмуаларини ташкил этиш, “Интеллектуал транспорт тизими”ни жорий этиш бўйича амалий ишлар бошланди.   

Ҳудудларда йўл бўйи инфратузилмаси ривожлантирилиб, савдо ва хизматлар ташкил қилинмоқда. Шу билан бирга, қўшимча қарийб 4 минг километрлик халқаро автомагистралларда 70 та сервис мажмуаси барпо этилади.   

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган 8 йил давомида таъмирталаб йўллар улуши 68 фоиздан 32 фоизга камайтирилди