Ўзбекистон халқ шоири Азим Суюн бетакрор, дарёдил, содда ва самимий, қалби беғубор ижодкор эди. Адабиёт аҳли, шеърият мухлислари, мамлакатимизнинг кенг жамоатчилиги устоз шоирни доимо ана шундай юксак сифатлар, ёрқин хотиралар, самимий ёдномалар, бу дунёда инсондан қолувчи ягона мерос – яхшилик билан эсга оладилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бетакрор шоир Азим Суюн хотирасига бағишланган адабий анжуман ҳамда  оташнафас шоирнинг "Танланган асарлар"и ва адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошнинг "Aзим Суюн шахсияти ва ижодий қиёфасига чизгилар" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид  адабиётимизда ўзининг бетакрор ўрни ва мавқеига эга бўлган Азим Суюн ҳақида кўп ва хўб сўзлаш мумкинлигини алоҳида эътироф этди.  

[gallery-23990]

– Азим Суюн ўзбек шеъриятига Абдулла ака, Эркин акалардан кейин ўзининг дадил қадами, ўткир сўзи билан кириб келган ижодкор эди, – деди Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. – Азим ака билан талабалик йилларида танишгандик. Ўшандан буён ўзларига яқин олиб, бизни  "ука" дер эдилар. Азим ака том маънода шеъриятни, наинки шеърият, балки дунёни ўзгартиришга аҳд қилган шоир эди. Азим аканинг ижодкорларга хос бўлган ўз эркаликлари бор эди. Уларнинг янгамиз Ойгул опа билан самимий ва беғубор муҳаббатига ҳамма ҳавас қиларди. Адабий давраларда у кишига  "шеъриятимизнинг Нуротадан чиққан тулпори" деб таъриф беришарди. Албатта, шоир бундай мавқега ўз-ўзидан эришган эмас. Оилавий соғлом муҳит, Ойгул янгамизнинг бунда хизматлари беқиёсдир. Бугун наинки юртимизда, балки туркий давлатларда, халқаро миқёсдаги форум ва анжуманларда кўплаб адабиёт дарғалари каби Ўзбекистон халқ шоири Азим Суюн ижодини катта ҳурмат ва эҳтиром билан тилга оладилар.  

–  Устозимиз, оғамиз Азим Суюн шеър ўқиб, гулдираб хонамизга кириб келардилар, – деди Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо. – Устоз ижодкор ўз шеърлари билан қанчадан қанча кўнгилларни обод қилиб кетдилар. Шоирнинг "Андиз ўсган ерларда отлар бевақт ўлмагай" деган сатрлар билан бошланувчи шеъри истиқлолимиз учун курашлар авжига чиққан бир даврда юзага келган. Бу шеър ҳуррият, озодликка чорлов янглиғ мухлислар қалбига сингиб кетган. Бу шеърнинг энг сўнггидаги "Бу дунёда ҳар кимнинг ўз Ватани бор бўлсин!" сатри барчанинг тилидаги, дилидаги сўзлар эди. Шоирнинг бир шеърида "Умрим етармикан шоир бўлишга!?" деган ўтли сатрлари унинг ўз ижодига, ўз-ўзига қанчалик масъулият билан ёндошганини, камтаринлигини, хоксорлигини англатади. Шоирнинг "Тоғ болалари эркин ўсадию эрка бўлмайди", "Шоир руҳи озод бўлса, шеърлари обод бўлади", "Тарих зиёлиларнинг виждони билан ёзилади", "Она тилисиз халқ – чироғи ўчган халқ"  каби ҳикматли сўзларини кўпчилик яхши эслайди. Азим Суюн каби мард, самимий, содда ижодкорнинг шеърлари  ёшларимиз учун катта адабий мактабдир.  

–   Бугун тақдимоти ўтказилаётган китобларда Азим Суюнннинг адабиётга кириб келиши, болалиги, ҳаёти, ижоди, ўй-хаёллари ўзининг теран ифодасини топган, – деди адабиётшунос олим, филология  фанлари  доктори Қозоқбой Йўлдошев. – Шоирнинг боболари ҳам шўролар зуғуми, зулмини кўрган инсонлар эди. Китобларда Азим Суюннинг ҳаёти, шоир бўлиб шаклланиши,  шоир сифатида қайси булоқлардан сув ичгани, маҳоратининг чархланиши, иқтидори жуда оддий, ҳаётий  тарзда тушунтирилган.  Дарҳақиқат, Азим Суюн содда, самимий, камтарин ва айни дамда  мураккаб шахс эди. Унинг юрак чизгиларини шу китобдан ўқиш мумкин.

–  Журналистикага кириб келганимиздан буён яхши одамларга дуч келдик, — деди "Ишонч" ва "Ишонч-Доверие" газеталари бош муҳаррири, сенатор Ҳусан Эрматов. – Азим акадан жуда кўп яхшиликлар кўрганмиз. Яхшиликки, чўнтагимизга пул солиб қўйишлик маъносида эмас, балки ҳақиқий, соддадил ва самимий, софдил инсон бўлиш мактабини Азим акадан ўрганганмиз. Азим аканинг "Тошкент Сити" номли рэп – достонларини газетамизда тўрт саҳифада чоп этгандик. Ҳалигача бирон журналист бу улкан мажмуани барпо этган қурувчилар, бунёдкорлар меҳнатига оид бирон мақола тайёрлаганини билмайман. Ахир шундай улуғвор тарих ўчиб келмаслиги керак-ку! Азим Суюннинг "Тошкент Сити" рэп достонида бугунги ана шундай улкан янгиланишлар ёрқин ҳаётий мисоллар ёрдамида,  жуда гўзал бадиият билан очиб берилган. Азим ака дарё инсон эдилар. Азим акадек азим шоирнинг қалбини юмшатиш учун нимадир қила олган бўлсам, ўзимни бахтиёр ҳис этган бўлардим.  

Адабий анжуманда Ўзбекистон халқ шоири Азим Суюн ижоди ҳақида батафсил сўз юритилди.  Шоирнинг чин инсоний фазилатлари, эзгу ишлари ёдга олинди.  

Шоирнинг оила аъзолари ижодкор хотирасини эъзозлаш йўлида  кўрсатилаётган  эътибор учун миннатдорлик билдирдилар.  

Анжуман доирасида моҳир фотограф Аҳмад Тўра ижодига бағишланган "Кўнгил кенгликлари бўйлаб" номли фотокўргазма ташкил этилди. Айтиш керакки, Аҳмад Тўра мамлакатимизда кечаётган маърифий жараёнлар, айниқса,  адабий ҳаётимизни тезкор, холис ва ҳаққоний тарзда фотосуратлар орқали  ёритишда фаол ва самарали меҳнат қилиб келмоқда. Унинг қалб кўзи билан мангуга муҳрланган фотосуратлари  самимиятга йўғрилгани, ҳаётий, ҳам ёрқинлиги билан диққатга сазовордир.  

Назокат Усмонова, Алимурод Мамадаминов (суратлар), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оташнафас шоирнинг нурли ёди