Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг Ҳайрабод гарнизонидаги ҳарбий қисмда Денов туманида оталиққа олинган ёшлар билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Денов тумани ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда тумандаги биринчи секторга бириктирилган ёшлар иштирок этди.  

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари, штаб бошлиғи, подполковник Анвар Жомов мамлакатимизда маънан етук, жисмонан соғлом, Ватанга содиқ фарзандларни тарбиялаб, камолга етказиш юзасидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Кейинги йилларда ёш авлодни ҳарбий қисмлар ва замонавий техника, қурол-аслаҳалар билан болаликдан таништиришнинг мазмун-моҳияти, Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбни танлаётган ёшлар учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида фикр алмашди. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиб-таомиллари тушунтирилди. Ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.  

– Кўп йиллардан буён ҳарбий соҳага интилишим баланд, – дейди тумандаги 75-мактаб ўқувчиси Абдулазиз Бердирасулов. – Ҳарбий либосда юрган акаларимга жуда ҳавас қиламан. Бугунги учрашувдан фойдаланиб, ҳарбий билим юртларига кириш имтиҳонлари ҳақида ўзимни қизиқтириб келаётган саволга жавоб олдим. Бу менинг ўқишга янада пухта тайёргарлик кўришимда ёрдам беради.  

– Учрашувда ҳарбийларимиздан қизларга мерганлик сирларини ўргатадиган ўқишлар ташкил этиш таклифини илгари сурдим, – дейди 81-мактаб ўқувчиси Умида Баҳодирова. – Бу фикрим қўллаб-қувватланганидан жуда хурсандман.  

Тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича, ҳарбий қисмда ташкил этилган мазкур учрашув ҳам ўғил-қизларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга кўмаклашиб, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлайди. Ёшларнинг Она Ватан, тинч, тўкин ҳаёт ва фаровон турмуш ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилади.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оталиққа олинган ёшлар ҳарбийлар ҳузурида