Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бинобарин, Давлатимиз раҳбарининг “Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат” деган ғояни илгари сургани ҳам бежизга эмас. Шу маънода адлия органлари оталиққа олинган ёшлар билан индивидуал ишлаб, уларнинг муаммолари билан қизиқиб, ижтимоий, ҳуқуқий манфаатларини таъминлашга ҳаракат қилаётгани ҳам самарасиз кетаётгани йўқ. 

— Биргина Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва вилоятдаги адлия органлари томонидан оталиққа олинган 30 минг нафардан ортиқ ёшларнинг муаммолари хатловдан ўтказилиб, айни пайтда уларга ижтимоий, ҳуқуқий кўмак кўрсатилиши давом этмоқда, — дейди бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Озоджон Шодиқулов. — Хусусан, пайариқлик ёш оила вакиллари Шаҳзод Болиев ва Дилдора Мамадиёрова ҳам оталиққа олинган ёшлардан. Моддий қийинчиликлар сабаб миграцияда бўлиб қайтган. Адлия ходимлари хонадонига бориб, уларнинг шарт-шароити, муаммоларини ўрганишганда Дилдора тикувчиликка қизиқиши, турмуш ўртоғи Шаҳзод эса мото скутер олишда кўмаклашилса, шу касб орқасидан ўзини ўзи банд қилган ҳолда оила бюджетига ҳисса қўшмоқчи эканликларини маълум қилганди. Жорий йилнинг май ойида уларга амалий кўмак кўрсатилиб, оиланинг моддий аҳволини яхшилашга шароит яратилганди. Бугунги кунда бири тикувчилик, иккинчиси эса юк ташиш хизматини йўлга қўйиб, оиланинг кунлик даромади 200-300 юз минг сўмни ташкил этмоқда.  

Олиб борилган хатловлар натижасида оталиққа олинган ёшларнинг 34 минг 372 нафарнинг 9 967 та муаммолари ўрганилди. Ҳозиргача уларнинг 4 мингдан зиёди, яъни, 49,6 фоизи ҳал этилиб, оталиққа олинган ёшларга 189 миллион сўмдан ортиқ амалий ёрдам кўрсатилди.  

Таъкидлаш керакки, манзилли равишда ўтказилаётган ҳуқуқий ўрганишлар одамларга ёпиқ бўлган кўплаб имкониятлар эшикларини очиб бермоқда. Пайариқ туман адлия бўлимининг “Жувозхона” маҳалласидаги ҳуқуқий ўрганишларида фуқаро Моҳира Абдиева кенжа фарзанди мактабга қабул қилинмаётганини маълум қилган. Ўрганишларда фуқаро узоқ йиллар муқаддам паспортини йўқотгани, молиявий муаммолар боис болага туғилганлик гувоҳнома ололмагани аниқланди. Адлия бўлими ҳомийларни жалб қилган ҳолда ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда фуқарога паспорт олишда кўмаклашди ва шундан сўнг болага туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан гувоҳнома расмийлаштирилди. Фарзанди эса бугун тенгқўрлари билан таълим олиб келмоқда.    

Мамлакатда фуқаролар, жумладан, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам тизим яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда янгича тус олиб, аҳолининг турмуш фаровонлигини янада ошишига хизмат қилмоқда.  

Мансур Ҳасанов, 

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оталиққа олинган ёшлар даромадга кирмоқда.