“Оталар куни” лойиҳаси ўтказилди
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамкорлигида “Оталар куни” лойиҳаси ўтказилди.
Тадбир ёшларга таълим-тарбия беришда ота-онанинг ўрнини янада мустаҳкамлашга қаратилган.



Иштирокчилар фарзандларининг синф хоналарида бўлди ва таълим олиш жараёнлари, бўш вақтларида ташкил этилаётган тадбирлар билан қизиқди. Лойиҳа доирасида амалий санъат кўргазмаси ташкил этилди. Иштирокчиларга ҳамкорларнинг эсдалик совғалари ҳам топширилди.
Ш.Суяров, ЎзА