“Таслим бўлма” лойиҳаси орқали зўравонликка учраётган хотин-қизларнинг аянчли тақдири, бугуни ва эртаси ҳақида ҳикоялар бериб боришни режалаштирдик. Қаҳрамонларимизнинг исм-шарифлари сир тутилсада, улар бугун сизу бизнинг орамизда, эҳтимол опамиз, синглимиз, дугонамиздир. Ким бўлишидан қатъий назар уларнинг ҳам бахтли яшашга, эъзозу икром кўришга ҳаққи бор.

Бектемир тумани ички ишлар органининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, майор Дилрабо Шокированинг ёрдами билан зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан суҳбат уюштирдик. Бугунги ҳикоямиз қаҳрамони Гулшан исмли қиз.

— Коллежда ўқиб юрган кезларим синфдошларимдан нафратланардим, — дея ҳикоя қилади Гулшан. — Кун-кунаро ё бирорта ўғил ёки қиз бола дугонам билан уришардим. Атрофдаги ҳамма мен учун хиёнаткор, ёлғончи, иккиюзламачи, зўравондек кўринарди. Ҳеч ким билан тил топишолмасдим. Ўқитувчилар билан ҳам тез-тез айтишардим. Дарслар тугагач, соатлаб коллеж ҳовлисидаги курсида ўтирардим. Чунки уйга боргим келмасди. Уйдаги муҳит, дадам билан ойимнинг уриш-жанжалларидан биз болалар безиб кетгандик. Ҳар куни аҳвол бир хил. Ойим дадам ишдан келишига ширин таомлар тайёрлаб, дастурхон тузаб, қайноққина кўк чой, салатлар тайёрлаб, салатнинг бир четига кўм-кўк гармдорини қўйиб қўяди. Дадам ишдан келади, қўлларида сумка, ҳар хил нарсалар билан. Уларни кўриб укам ва синглим қувониб кетишади. Укам шоша-пиша бананни олиб, тезгина еб олади. Синглим ўзига аталган нарсасини хонасига олиб кириб, ёстиғининг тагига қўйиб қўяди. У ейишга ошиқмайди, чунки...

Дадам юз-қўлларини ювиб дастурхонга ўтиргач, овқатдан олдин 100-200 грамм ароқ ичиб олади. Оч қоринга ичилган ароқ кўп ўтмай дадамни ўз измига солиб, асаб толаларини ўйнай бошлайди. Йўқ жойдан онамдан айб қидириб, туҳмат қила бошлайди. Онам жанжал бўлишидан қўрқиб, жаҳлини ичига ютиб ўтиради.

— “Онангга гап таъсир қилмайди. Безбет, бу хотин”, - дея дадам ҳақорат қилишни бошлайди. Чойи тўла пиёла ҳе йўқ, бе йўқ ё эшикка ёки ойнага отилади. Дадам мультфильм кўриб ўтирган укамнинг қўлидаги пултни олиб, жаҳл билан бошқа каналга бурайди. Укам онамга қараб йиғлайди. Синглим аразлаб, хонасига кириб кетади.

— Уларда нима айб, шу овқат ўлгурни тинчгина есак бўмайдими?, дейди онам.

— Бўлмайди, ҳаммасига сен айбдорсан, — дейди дадам ва йигирма йиллик воқеаларни эслаб, онамни ҳақорат қилишни бошлайди. Онамнинг ҳам сабр косаси тўлади, гап қайтаради. Дадам онамнинг юзига мушт туширади ёки билакларини қаттиқ қисиб, азоб беради.

Ажрашаман, дейди онам йиғи аралаш. Дадам учта бола билан қаергаям борардинг, отангникигаям, укангникигаям сиғмайсан, дейди. Ҳаммамиз хонамизга кириб, деворнинг бир бурчагига суқилиб йиғлай бошлаймиз. Онам кўз ёшларини артиб, шу захри қотилни ўйлаб топган одамларни қарғай бошлайди. Уч бола билан ҳеч қаерга сиғмаслигини, бошпанасиз яшаш қийинлигини ўйлаб, яна дадам билан ажрашиш фикридан қайтади. Чорасиз, ожиз онамга қараб, ўзимга нега аёлларнинг қисмати бу қадар оғир, деган савол бераман. Жавобини эса қаердан топишни билмайман.

Онамнинг ҳеч қаерга мурожаат қилмаслиги, ўзи ва биз азоблансакда андиша қилиб яшаши, тўғриси менинг ғазабимни оширади. Баъзида уят, андишалар катта жиноятлар келтириб чиқараётганини эшитиб, юрагим орқага тортади.

Тўғри, дадам бу одатидан уялади, аммо уни тарк этолмайди. Иродаси етмайди. Онам эса дадамнинг айбини ҳеч кимга ошкор қилмайди. Кўкарган юзини кўрган одамларга эшикка уриб олдим, дея ишонтиради. Бошига тушган муштлардан кўнгли беҳузур бўлган пайтлари дори ичиб, дардни енгади. Баъзида онам билан дадам ажрашса яхши яшармиз, деган ҳаёлга борардим. Ҳаёлан отасиз оилани тасаввур қилардим. Аммо отаси йўқ синфдошларимнинг бошпанасиз, ижарама-ижара кўчиб яшаётганларини кўриб, харқалай қорнимиз тўқ, устимиз бутку, деб ўзимни юпатардим. Онамга жуда қийин эди. Уйдаги муаммони кўчага олиб чиқмагин, деган гапга қаттиқ ёпишиб олганди. Ҳаёт ўзгарганини, энди аёл киши хўрланиб яшамаслиги кераклигини, уни ҳимоя қилувчи қонунлар борлигини билмасди. Дадамнинг айбини, жоҳиллигини беркитиб яшашда давом этарди.

Коллежни битирган йилим олий ўқув юртига ўқишга кирдим. Бир куни университетда хотин-қизлар комиссияси томонидан тадбир ташкил этилди. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳақида тушунча беришди. Ички ишлар органлари ходимлари, психологлар, оилашунос олимлар инсон зўравонлик қурбони бўлганида қандай йўл тутиши ва қаерга мурожаат қилиш зарурлигини уқтиришди.

Ана ўша тадбир ва қарор менинг ва онамнинг ҳаётини буткул ўзгартирди.

Дадам одатдагидек ичиб келиб, жанжал кўтарди. Онамга ордер олишни маслаҳат бердим. У уяламан, деди. Мен юзингиз кўкариб юришидан уялмайсизу дадамни тарбиялашларидан уяласизми, оиламизни асраб қолишнинг чораси бор, дедим. Эртасига онам маҳалла идорасига чиқиб, у ердаги масъулларни уйимиздаги аҳволдан огоҳ қилибди. Улар онамга ҳимоя ордери беришибди. Ўша куни уйимизда яна катта жанжал бўлди, дадам онамни қаттиқ калтаклади. Онам ички ишлар органи ходимига қўнғироқ қилди. Бир зумда маҳалла фаоллари билан ички ишлар ходими етиб келишди. Агар бу аҳвол такрорланса оқибати ёмон бўлишини, дадамга нисбатан ўн беш суткалик қамоқ ёки жарима ундирилишини айтиб, танбеҳ беришди. Психологнинг тавсиясига кўра дадам ичкиликка қарши даволаш муолажасини олди.

Яратганга шукр, ҳозир дадам яхши оталар сафига қўшилган. Онам ҳам ишга жойлашди. Мен ва укаларим энди кеч тушишини хавотир билан кутиб олмаймиз. Дадам, онам ишдан келгач, ҳаммамиз бир дастурхон атрофида жам бўлиб, овқатланамиз. Дадам укам билан шашка ўйнайди. Укам хурсанд бўлсин деб, атайлаб ютқазиб беради. Биз жудаям бахтиёр оиламиз. Мен дадамни жудаям яхши кўраман. Ҳа, дарвоқе, ҳозир ҳеч ким билан уришмаяпман. Одамларни, ҳаётни яхши кўриб қолдим.

Бир пайтлар нега аёлнинг қисмати бу қадар оғир, деган саволларимга жавоб топдим. Юртимизда ҳеч бир аёл бахтсиз бўлмаслигини, унинг тақдири ортида маҳалласи, Ватани турганини ҳис қилдим. Фақат бахтли бўлиш учун унинг ўзида ҳам истак ва журъат бўлиши зарурлигини тушуниб етдим.

ЎзА мухбири Нигора Раҳмонова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота-онасини ажрашишдан сақлаб қолган қиз