Ота алимент пулини олдиндан тўлаб берди
Мажбурий ижро бюросининг Фарғона туман бўлими фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига асосан, алимент ундирди.
Унга кўра, қарздор Г.Ндан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун турмуш ўртоғи З.Н фойдасига қарздорлик ундириш белгиланганди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари ва тушунтириш ишлари натижасида, Г.Н фарзанди вояга етгунча бўлган 127 миллион сўм алимент пулини тўлаб берди.
Маълумот учун, мазкур иш Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.
Мафтуна Каримова, ЎзА