От устида курашда ҳамюртимиз кучлилар сафида
Татаристон пойтахти Қримда от спортининг от устида кураш тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз спортчиси муваффақиятли иштирок этди.
40 та давлатнинг 70 нафардан зиёд чавандозлари қатнашган жаҳон чемпионатининг шиддатли баҳслари натижасида Миллий гвардия Сирдарё вилояти Чавандозлар мактабининг маҳоратли спортчиси Холбек Султонов 100 килограмм вазнда бронза медалини қўлга киритди.

Шиддатли кечган беллашувларда Султонов бир қатор рақибларини доғда қолдиришга муваффақ бўлди. Бронза медали учун кечган курашда мўғулистонлик полвонни мағлуб этди ва шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой эгаллади. 1-ўрин Қозоғистон, 2-ўрин Татаристон жамоаси аъзосига насиб этди.

"Татаристон-2023" номи остида кечган баҳсларда юртимиз шарафини улуғлаган спорт делегациямиз эртага юртимизга қайтиб келади.
Т.Рўзиев, ЎзА