Остонада Ўзбекистон киноси кунлари
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида кеча Ўзбекистон киноси кунлари бошланди. “Чаплин” кинотеатрида ташкил этилган анжуман шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига замонавий ўзбек киноматографиясининг сара намуналари билан танишиш имконини тақдим этган.
Қардош қўшни давлат пойтахтида томоша қилиш мумкин бўлган илк фильм, режиссёр Музаффар Эркиновнинг 2023 йил суратга олинган “Абдулла Орипов: Мустақиллик куйчиси” кинокартинаси таниқли ўзбек шоири, Ўзбекистон давлат мадҳияси матни муаллифининг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилади. Мухлислар ушбу ёрқин шахснинг шаклланиш тарихига берилиб кетиши, унинг ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссасидан хабардор бўлиши мумкин.
Оилавий қадриятлар мавзуси ёритилган иккинчи фильм – “Яша, хотин!” комедияси нафақага чиққач, ўзини ёлғиз ҳис қилган қаҳрамон тақдиридан сўзлайди. Томошабин мазкур фильм сюжетига асос бўлган эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасида меҳр-муҳаббат нечоғли муҳимлиги, олижаноб ғоялар қадрига етиш зарурлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилиши табиий.
Азиза Алимова, ЎзА