«OSON» — Ўзбeкистонда биринчи элeктрон пул тизими опeратори

"BRIO GROUP" тўлов ташкилоти Марказий банк баённомаси асосида 1-сон остида “OSON” электрон пул тизими операторлари реестрига киритилган.
"BRIO GROUP" тўлов ташкилоти Марказий банк баённомаси асосида 1-сон остида “OSON” электрон пул тизими операторлари реестрига киритилган.
Компаниянинг уч йилдан буён “OSON” тўлов тизими ва “OSON” электрон ҳамёни устида ишлаши шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуни ва Марказий банкнинг ўз вақтида татбиқ этилган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пул чиқариш ва муомаласи қоидалари» ушбу тарихий воқеанинг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшди.
Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб жорий этилган “OSON” электрон кармони фойдаланувчиларга тўловлар ва ўтказмаларни амалга ошириш географиясини осонлик билан кенгайтириш, шу билан бирга ўз пулларини “OSON” электрон пуллар тизимининг энг паст комиссияларида тежаб қолиш имконини беради.
“OSON”ёрдамида мобил алоқа, интернет, коммунал хизматлар, онлайн-ўйинлар учун тўловни амалга оширишингиз мумкин. “OSON” сўм қабул қилишига нафақат глобал, балки миллий сервислар ҳам уланади. Сиз “OSON” сўм билан нафақат онлайн тарзда тўлай оласиз, балки тизим кафе, ресторан ва дўконларнинг эгаларига нақд пульсиз тўловларни қабул қилиш имконини беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда “OSON” мамлакат ташқи ва ички хизмат кўрсатиш бозорларининг яхшиланиши ва диверсификациясини таъминлайди, маҳаллий фриланcерларнинг хизматлари савдоси динамикасини оширади ва натижада маҳаллий тадбиркорлар, айниқса, кичик бизнес субъектларининг оnline-тижорат соҳасидаги маҳсулотлар экспортини кучайтиради.
Тўлов хизматлари архитектурасини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида компания томонидан бир қатор халқаро тўлов тизимлари, айниқса PayPal билан тўловларнинг интеграцияси ва хавфсизлиги масаласи бўйича фаол ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
“OSON” нинг 1-сон остида электрон пул тизими операторлари реестридан рўйхатдан ўтиши компания учун шараф, юқори ишонч ва эътироф, шунингдек, "BRIO GROUP" МЧЖ жамоаси учун ўз фойдаланувчиларига қулайлик яратиш ва қувонч бағишлаш йўлида янада ривожланишни давом эттириш учун рағбат ҳисобланади.
МАЪЛУМОТ УЧУН:
"BRIO GROUP" МЧЖ 2016 йилда ташкил топган, «OSON» савдо белгиси ва сервис эгаси ҳисобланади.
“BRIO GROUP” компанияси Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонуни асосида Марказий банкнинг 2020 йил 28 мартдаги 2-сон лицензиясига эга. Бугунги кунда компания етакчи электрон пул тизимлари, жумладан, Qiwi, WebMoney ва Яндекс.Денги билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда ва МДҲ, Осиё ва Европа мамлакатларида ҳамкор-агентлик тармоғига эга.