Фарғона вилоятида чим устида хоккей бўйича 16 ёш ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Сирдарё, Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари жамоалари иштирок этмоқда. 

Дастлабки кун ўйинларида андижонлик ўсмирлар Хоразм жамоасини 8:1 ҳисобида мағлуб қилди. Сирдарёлик хоккейчилар эса Наманган вилоятидаги тенгдошлари устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Мусобақа 5 октябрга қадар давом этади.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсмир ва қизлар чим устида мусобақалашмоқда