Ўсмир пара таэквондочилар сараланди
Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.
Мусобақанинг дастлабки кунида ўсмирлар ўртасида ғолиблар аниқланди. Муросасиз кечган баҳсларда Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилояти жамоалари шоҳсупага кўтарилди. Шунингдек, Карима Мелиқўзиева, Эъзоза Сафармуродова, Ҳасан Тошпўлатов ҳамда Муҳаммадсодиқ Усмонов каби умидли пара таэквондочилар мутахассислар эътиборини тортди.



Мусобақа ғолиб ва совриндорлари медаль ҳамда махсус диплом билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА