"Осиё ўйинлари-2026": Бугунги кунни спортчиларимиз 3 та медаль бидан якунлади
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган ХХ ёзги Осиё ўйинларида 22 сентябрь кунги баҳслар ўз якунига етди. Қувонарлиси, ушбу кунда делегациямизнинг уч нафар вакили ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Жумладан, ушу бўйича баҳсларда Дарья Латишева 19,413 балл жамғариб, кумуш медалга сазовор бўлди. Аралаш жанг санъатининг анъанавий йўналишида -60 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Ҳилола Собирова ҳамда модерн йўналишида 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида баҳслашган Фирдавс Атамурадов ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Бироз аввал ХХ ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам ўз медалларини қабул қилиб олди.


Шу тариқа, 22 сентябрь кунги баҳслар якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза — жами 6 та медаль мавжуд.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА