Осиё кубоги ярим финалидаги иродали ғалаба
Мамлакатимизда футбол бўйича бўлиб ўтаётган Осиё кубоги чорак финал доирасидан ўрин олган иккинчи баҳсда ҳамюртларимиз Ироқ U23 жамоасига қарши мураккаб ўйинда пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.
Биринчи таймнинг дастлабки дақиқаларида 1 киши кам бўлиб қолган терма жамоамиз аъзолари айтиш лозимки, бутун баҳс давомида ажойиб ўйин намойиш этди.
Асосий ва қўшимча дақиқаларда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. "Ўз уйингда деворлар ҳам суяйди", деганларидек, вакилларимиз пенальтилар сериясида зафар қучди: Ўзбекистон 2 – 2 Ироқ (пен. б.: 3:2) Энди умидли ёш футболчиларимиз ярим финалда 15 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Корея Республикаси-Япония “дуэли”да муваффақиятга эришган жамоа билан рўбарў келади.
ЎзА