Қатарда давом этаётган U23 ёш тоифасидаги Осиё кубогининг 1/2 финал босқичи якунланди. Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Япония олимпия терма жамоаси Ироқни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, Япония терма жамоаси ҳам финал йўлланмаси билан бирга «Париж-2024» Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди ва сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйин ўтказадиган бўлди.
Ушбу учрашув 3 май куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади. Шунингдек, 2 май куни Ироқ ва Индонезия терма жамоалари Олимпиадага тўғридан-тўғри чиқиш ва Осиё кубогининг бронза медали учун рақобатлашади. Бу учрашув эса соат 20:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Темур Кападзе шогирдлари Индонезияни 2:0 ҳисобида енгиб, мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очди. Вакилларимиз мусобақа финали ҳамда «Париж-2024» Олимпия ўйинларига йўлланма олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА