Осиё чемпионатида қўшалоқ олтин!
Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими ва дастлабки йўналишларда финал баҳслари бўлиб ўтди.
Маросимда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси Руслан Мустаев сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.
[gallery-2719]
Шундан сўнг, яккалик баҳсларида ҳалқа ва тўпдаги машқлар бўйича финал баҳсларига навбат берилди. Қувонарлиси, вакилларимиз Тахмина Икромованинг ҳалқада, Екатерина Фетисованинг тўпда бажарган дастури ҳакамларнинг энг юқори балларига сазовор бўлди. Шу тариқа қизларимиз илк кундаёқ терма жамоамиз ҳисобига қўшалоқ олтин медалларни тақдим қилишди.
Бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат) ЎзА