Осиё чемпионати қизғин паллага кирмоқда
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи куни ҳам якунланди.
Унда терма жамоамизнинг 8 нафар аъзоси рингга кўтарилди. Улардан олти нафари – Нодиржон Мирзаҳмедов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов, Гуласал Султоналиева ҳамда Ситора Турдибекова ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлди. Афсуски, Турсуной Раҳимова ва Райҳона Қодирова муваффақиятсизликка учраб, чемпионатдаги иштирокини якунлади.

26 май куни қитъа биринчилигида 6 нафар чарм қўлқоп усталаримиз жанг қилади:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Рамиш (Афғонистон)
-60 кг: Абдумалик Халаков – Абдураҳмон Ёқубов (Тожикистон)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Рустамбек Нурадин Уули (Қирғизистон)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Бегжигит Омурбек Уулу (Қирғизистон)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нассир Саид (Қатар)
+91 кг: Баҳодир Жалолов– Сиёвуш Зухуров (Тожикистон)
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА