Осиё чемпионати: Олти боксчимиз ярим финалда
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бокс бўйича ўтаётган Осиё чемпионатида ёшлар ўртасида ярим финал ишитирокчилари номи аниқланди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар вакили чорак финал жангида ғалаба қозонди.
Жумладан, ўз вазнларида Муҳаммадғиёс Собутхонов, Самандар Олимов, Саят Илясов, Шавкатжон Болтаев, Фазлиддин Эркинбоев, Жавоҳир Умматалиев ярим финал босқичига йўл олди. Афсуски, Миралижон Мавлонов, Қаҳрамонжон Фозилов, Самандар Раҳимжонов каби ёш истеъдодларимиз ушбу босқичда мусобақа билан хайрлашди.
Маъуломот учун, Осиё чемпионати ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилмоқда. Бугун 12 нафар ўсмир боксчиларимиз чорак финал жангларида рингга кўтарилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА