Бокс бўйича Иорданиянинг Амман шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг U17 ёш тоифасида ярим финал жанглари ўтказилди. Унда мамлакатимиз шарафини 19 нафар боксчимиз ҳимоя қилди.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, 1/2 финал босқичида 15 нафар вакилимиз финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, 4 вакилимиз бронза медали билан тақдирланди. Қувонарлиси, сўнгги ҳал қилувчи финалга йўл олган терма жамоалар ўртасида Ўзбекистон ўмирлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Шунингдек, Қозоғистон термасининг 12 нафар аъзоси финалга чиққан бўлса, 7 та чарм қўлқоп устаси билан Украина кучли учликни якунлади.
Эслатиб ўтамиз, қитъа биринчилигининг кичик ўсмирлар ўртасидаги беллашувларида ҳам 15 нафар боксчимиз финал босқичида рингга кўтарилиш ҳуқуқига эга бўлган эди.
Ҳар икки ёш тоифасида 29-30 апрель кунлари финал жанглари ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА