Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Чемпионатнинг кечаги кунида ўсмирлар ўртасида чорак финал беллашувлари ўтказилди. Унда Мафтуна Мусурмонова, Нилуфар Ҳамдамова, Робия Равшанова, Фарзуна Рўзиева, Севара Маматова, Хадичабону Бекова, Мафтуна Янгиева, Ҳикматилла Собиров ва Элёр Рустамов ўз вазн тоифаларида ғалаба қозониб, ярим финал босқичига йўл олди. Афсуски, мазкур босқичда Мухтасар Алиева ҳамда Баҳора Эсонова каби боксчиларимиз имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун, 4 сентябрь куни 11 нафар ўсмирларимиз ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади. Баҳслар Тошкент вақти билан соат 13:00 дан бошлаб старт олади.

Қуйида бугун рингга кўтариладиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишишингиз мумкин:
-50 кг: Муҳаммад Ризо Укимов - Мункҳ-Эрдене Одбаяр (Мўғулистон)
-52 кг: Беҳруз Қурбонов - Жиа-Хиан Су (Хитой Тайпейи)
-54 кг: Иброҳим Шокиржонов - Сеедали Малакоутидеҳкорд (Эрон)
-57 кг: Жаҳонгир Зайнидинов - Виндел Сайтуна (Филиппин)
-60 кг: Саидхўжа Саъдиллахўжаев - Аҳмадшоҳ Ҳошимов (Тожикистон)
-63 кг: Сухроб Раҳматуллаев - Муҳаммадқодир Абдуманабов (Қирғизистон)
-66 кг: Жасурбек Усмонжонов - Житеш Сангван (Ҳиндистон)
-70 кг: Диёрбек Муродиллоев - Нурассил Каримбек (Қозоғистон)
-75 кг: Асилбек Абдусамадов - Фазлиддин Ваҳидов (Қирғизистон)
-80 кг: Жаҳонгир Эргашев - Куанг-Яо Ченг (Хитой Тайпейи)
+80 кг: Ислом Солиҳов - Криш (Ҳиндистон)
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА