Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикасининг Пхеньян шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этди.

Чемпионатнинг вазни 64 килограммгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган баҳсларида ҳамюртимиз Кумушхон Файзуллаева уч йўналишда олтин медални қўлга киритди.

17 ёшли Кумушхон даст кўтаришда 97 килограмм, силтаб кўтаришда эса 125 килограмм, икки кураш натижасига кўра 222 килограмм натижа билан қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, у бу натижа билан ўсмирлар ўртасида даст кўтаришда ўзига тегишли жаҳон рекордини такрорлаган бўлса, силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Мусобақанинг икки кураш натижасига кўра Турсуной Жабборова, Асадбек Нариманов, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Дониёр Ҳамидов, Азимжон Ҳожиев олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, Нигора Абдуллаева, Оғабек Тўхтаев, Сарварбек Зафаржонов ва Мирҳосил Мирзабаев кумуш, Лайлохон Хурсанова, Нигора Сувонова, Долера Давронова ҳамда Ҳожиакбар Олимов бронза медалга эга бўлди.

Шу тариқа, Осиё биринчилигида умумжамоа ҳисобида йигитларимиз иккинчи поғонага кўтарилган бўлса, қизларимиз кучли учликдан ўрин эгаллади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионатидаги муваффақиятлар
Спорт
18:14 / 28:10:2019