Дунёда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайиш тенденцияси 2020 йил майидан бошлаб ўсиш тенденцияси билан алмашди. Бу ўзгаришлар ўтган йилнинг март-апрель ойларида жаҳонда глобал пандемия эълон қилинган пайтга тўғри келди. Нархларнинг фаол ўсиши ҳозирги кунгача давом этмоқда.

Глобал пандемия мамлакатларда иқтисодий даромадлар ва ялпи талабнинг пасайишига сабаб бўлди. Бироқ бозорда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайишига таъсир кўрсатмади, бу бутун дунё бўйлаб ушбу маҳсулотлар нархларининг ўсиш тенденцияси билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Айни вақтда юртимизда ҳам бундай нархлар ўсиши, айниқса, кунгабоқар ва пахта ёғи нархи кескин ошганлиги кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда белгиланган санитария қоида ва меъёрларига мувофиқ юртимизда аҳолининг бир йиллик талаби 300 минг тоннадан ортиқ. Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар ички бозорда ўсимлик ёғи маҳсулотларининг нархларидаги ўзгаришларни мунтазам таҳлил қилиб бормоқда.

 – Ички бозорларда нархлар кескин ўсишига, биринчи навбатда, ўтган йили дунё бўйича мойли уруғлар етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлгани сабаб бўлмоқда, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев. – Шунингдек, Ўзбекистонга асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши ҳам таъсир қилган. Мисол учун, Ўзбекистонга 70 фоиз кунгабоқар ёғи импорт қилинадиган Россияда бир тонна кунгабоқар ёғининг нархи 2020 йил декабрь ойида ўртача 900 долларни ташкил этган бўлса, бу йилнинг март ойида 1 250 долларгача ёки 39 фоизга ошган.

 Ушбу ўзгаришлар таъсирида ўтган бир йил давомида Ўзбекистонда кунгабоқар ёғи нархи ўртача 38 фоизга қимматлашган. Жумладан, Россияда бир тонна кунгабоқар донининг ўртача нархи март ойида 42,4 минг рублгача кўтарилди. Бу ҳақда «Зерно Он-Лайн» агентлиги Федерал давлат статистика хизмати (Росстат) таҳлилчиларининг маълумотларига асосланиб хабар берди.

 Таъкидланишича, нархлар 2021 йил февралга нисбатан март ойида 7 фоизга ошган. Росстат шунингдек, ҳисобот давридаги энг қиммат кунгабоқар дони Бошқирдистон ва Воронеж вилоятларида сотувга чиқарилганлигини маълум қилди. Бунда ҳар тонна учун ўртача 45,9- 45,4 минг рубль тўланган. Энг арзон кунгабоқар дони эса Новосибирск ва Омск вилоятларида сотилган бўлиб, тоннаси ўртача 30,6- 33,5 минг рубль атрофида.

 Дунё миқёсида нарх-наво ошганига қармай, ўсимлик ёғи маҳсулотлари нархининг ички бозорда янада ошиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида «Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

 Мазкур қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиб, унга кўра 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бу борада имтиёз берилади. Яъни, юртимизга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. Шунингдек, бу даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан экспорт божи жорий этилмоқда.

 Энг муҳими, ёғ маҳсулотини ўзимизда кўпроқ ишлаб чиқариш чораси кўрилмоқда. 2021 йил ҳосили учун 125,3 минг гектар асосий, 21,4 минг гектар лалми ва 58,3 минг гектар такрорий майдонларда мойли экинлар, 51 минг гектар асосий ва 33 минг гектар такрорий майдонларга картошка, 70 минг гектар асосий ва 62,7 минг гектар такрорий майдонларда шоли экилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсимлик ёғи нархи ошишини тўхтатиб бўладими?