Ёшлик – ҳаётимиздаги энг гўзал ва унутилмас даври саналади. Бу вақтда инсон ўз мақсадлари йўлида илк қадамларини қўяди, орзуларини рўёбга чиқариш учун интилади, изланади ва ҳаракат қилади. Ана шу эзгу умид ва интилишлар эса албатта ўз самарасини бермай қолмайди. Эндигина 18 ёшга қадам қўяётган Алина Максютова ҳам орзу-умидларини рўёбга чиқариш йўлида тинмай изланаётган ёшлардан бири.

У 2007 йил 9 август куни Навоий шаҳрида туғилган. Алина мактабга илк қадам қўйгандаёқ билим олишга иштиёқи кучли эканлиги, меҳнатсеварлиги ва тиришқоқлиги билан устозлари эътиборини тортди. У нафақат дарсларда юқори натижаларга эришибгина қолмай, балки кўплаб тадбирларда фаол иштирок этиб келади. 

Алина таъкидлаганидек, ҳар бир янги имконият – бу ўзини синаш ва ривожлантириш учун янги майдон. Унинг йўлида тўсиқлар кўп бўлганига қарамай, у ҳар доим юқори натижалар учун интилади. Унинг бу шижоати ва интилиши ёшлар орасида намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

2023-2025 йиллар давомида Алина турли соҳаларда ўз салоҳиятини намоён этди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган “Сардорлар форуми – 2023”да фаол иштирок этгани учун сертификат билан тақдирланди. Шу йили у Навоий вилоятида таълим йўналиши сардори этиб сайланиб, ёшларга билим ва маърифатни тарғиб қилишдек улкан масъулиятни ўз зиммасига олди.

У маҳаллий ва республика миқёсида ўтказилган интеллектуал танловлар, дебатлар, олимпиадаларда кўп марта ғолиб ва совриндор бўлди. “Мунозара” интеллектуал турнирида “The best speaker I” номинацияси бўйича диплом соҳибасига айланиши эса Алинанинг маънавий ва интеллектуал жиҳатдан қанчалик катта ўсишга эришганлигининг яққол ифодасидир. Ушбу ютуқлар ёшлар орасида фикр алмашиш ва билимга интилиш қанчалик муҳим эканини кўрсатади.

Алина Максютова буюк мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг қарийб 100 дан ортиқ ғазалини ёддан билади. “Илк қалдирғоч” шеърий китоби муаллифи. 

2023 йилда у “Қизлар овози” клубининг вилоят “Матбуот ва медиа” йўналиши координатори этиб сайланди ва бу фаолият орқали ёшлар орасида ахборотларни тарқатиш, уларнинг фикрлари ва ғояларини кенг жамоатчиликка етказишга ҳаракат қилди. 

Навоий вилояти телерадио компаниясида журналист сифатидаги фаолияти эса Алинага ёшлар ҳаёти билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал қилишга, уларнинг хоҳиш ва истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашгани ҳам рост. 

Унинг ташаббуси билан ёшлар ўртасида “Ҳар ҳафтада бир китоб” лойиҳаси йўлга қўйилган. Бунда ёшлар ҳафта давомида бир китобни мутолаа қилиб, ўзаро фикрлашади, савол-жавоблар ила ўз таассуротлари билан ўртоқлашади ва билимларини янада оширадилар. 

Алина ўзининг ташаббускор ва масъулиятни тўлақонли ҳис қилиши билан жамиятнинг фаол аъзоси сифатида ҳам намоён бўлмоқда. У ёшларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш йўлида фаол иш олиб бормоқда. 

Албатта, юртимизда фаол ёшлар доимо рағбатлантирилиб келинган. Уларнинг меҳнати қадрланиб, илгари сурилган ташаббуслар қўллаб-қувватланган ва давлатимиз томонидан алоҳида эътироф этиб келинади. Алина ҳам жорий йилда “Ёшлар куни” олдидан Президентимиз фармони билан “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди. Дарвоқе, у муддатидан олдин Навоий давлат университети талабаси, деган номга ҳам сазовор бўлган.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орзулари осмон қиз