Орзулар,  юракдан чиқувчи, ҳар қандай тўсиқ ва синовларга қарамай, инсонни юксак марраларга элтувчи туйғу. Бундай туйғу ҳар бир инсонда шаклланган десак муболаға бўлмайди. Чунки ҳаёт орзулар билан янада гўзал бўлади.

Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Раҳмонова Севинч ҳам ана шундай орзулар билан мақсад сари интилаётган ёш ижодкорлардан бири. 

У мактабни муваффақиятли тамомлагач, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига ўқишга киришни режалаштирган. Унинг қалбида катта орзулар, санъатга бўлган муҳаббат ва ўз салоҳиятни тўлиқ рўёбга чиқариш истаги яшайди. Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган республика миқёсидаги “Инсон учун” танловида  муносиб иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди. Бу натижа Севинчнинг нафақат ўзига, балки унга далда бўлаётган устозлари ва дўстлари учун ҳам катта фахр ва мотивация бўлди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўз фаолиятида нафақат сифатли таълим, балки ҳар бир ўқувчининг шахсий ривожи, иқтидорини юзага чиқариш ва ҳаётга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозир бу даргоҳда 161 нафар ўқувчи таҳсил олади. Улар учун 10 дан ортиқ тўгарак фаолият юритади, шу жумладан санъат, спорт, ҳунармандчилик ва бошқа йўналишларда ёшлар вақтини мазмунли ўтказишга интилмоқда. 

Мактаб ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Гулчеҳра Қодированинг сўзларига кўра, ўқувчиларга замонавий касб-ҳунарлар ҳам ўргатилмоқда. Бу эса уларга мустақил ҳаётда ўз ўрнини топиш имконини беради. Ушбу мактабда адаптив спорт ҳам яхши ривожланган. Ўқувчилар мини-футбол, стол тенниси, волейбол каби спорт турлари бўйича шаҳар ва вилоят мусобақаларида фаол қатнашиб, ғолибликни қўлга киритмоқда.  

Бундан ташқари, ҳар йили икки маротаба ўтказиладиган ўқувчиларнинг ижодий маҳсулотлари кўргазмаси эса бу мактабда ҳар бир бола ўзининг иқтидорини очиб бериши учун муҳим майдонга айланган. Муҳими, бу тадбирлар орқали ўқувчиларнинг қўл меҳнатидан яратилган санъат асарлари, амалий ишлар ва дизайн намуналари жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади. Кўргазмалар нафақат уларнинг меҳнатини эътироф этиш, балки келажакка бўлган ишончларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати нафақат таълим муассасаси, балки умид, иқтидор ва инсоний юксалиш масканидир. Эндиликда малакали педагог ва мутахассислар томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар орқали ўқувчиларда нафақат билим ва кўникмалар, балки мустақил ҳаётга тайёрланиш, ўз салоҳиятини намоён этиш имконияти яратилмоқда. Бу эса албатта, ҳар бир болага ишонч, келажагига умид бахш этади. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орзулар қанотидаги Севинч