Жиззах вилояти солиқ бошқармасида марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда бологерлар учун “Маҳаллий бюджетга тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловлар муддати яқинлашмоқда” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Вилоят солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу матбуот анжумани жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаш, ундириш ва ушбу солиқ турлари ундирилишига бағишланди.

Даставвал мавзу юзасидан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Камол Эргашев иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 418- ва 433-моддаларига асосан, эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ҳамда ер участкалари бўлган жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўловчилари ҳисобланиб, агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлаш имкони бўлмаса, бу мол-мулк қайси шахснинг эгалигида ёки фойдаланишида бўлса, ўша шахс солиқ тўловчи бўлишлиги таъкидлаб ўтилди.

– Солиқ кодексининг 419- ва 434-моддаларига мувофиқ солиқ объектларига жисмоний шахс эгалигидаги уй жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморат, гараж ва бошқа объектлар, жойлар, иншоотлар ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда берилган ер участкалари ҳам киради, – дейди вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Камол Эргашев. – Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари Солиқ кодексининг 423- ва 439-моддаларига асосан солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъий назар, солиқ солиш объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари ва қонунчилик билан белгиланган ставкалар асосида ҳисоблаб чиқарилади.

[gallery-11248]

Жорий йилда бюджетга ундириш учун 181миллиард 200 миллион сўм мол-мулк ва ер солиқлари ҳисобланиб, солиқ миқдори ўтган йилга нисбатан 44 миллиард 600 миллион сўмга ошган бўлса, бугунги кунда бюджетга жами 23 миллиард 100 миллион сўм маблағ ундирилган.

– Вилоятимиз бўйича 299 минг 523 нафар мол-мулк ва ер солиғи тўловчи фуқаро ҳисобга олинган бўлиб, ўтган йилга нисбатан солиштирганимизда 12 минг 800 нафарга солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш ишлари сезиларли даражада ошган, – дейди вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасур Достонов. – Соҳада эришилаётган самарали натижалар билан бирга, бу йўналишда ҳали амалга оширишимиз лозим бўлган долзарб вазифалар кўп. Бу аввало, фуқароларга ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларидан мавжуд қарздорлик масаласи. Бугунги кунда вилоят бўйича жами 82 миллиард 600 миллион сўмлик ўтган йиллардан бери йиғилиб келаётган солиқ қарздорлиги мавжуд.

Фуқаролар эгалигида бўлган турар ва нотурар-жой объектлари ҳамда ер участка майдонлари учун жорий йилда ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларига тўловларни яшаш жойидаги банк кассаларига, солиқ инспекциясига мурожаат қилган ҳолда ёки уйдан чиқмаган ҳолда тўловларни масофадан туриб “Soliq.uz” онлайн тўлов ёки бошқа тизимлар орқали амалга оширишлари мумкин.  

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази солиқ тўловлари билан боғлиқ барча ҳаракатларни ўзида жамловчи “SOLIQ” мобил иловасини тақдим этган ва босқичма-босқич такомиллаштириб бормоқда.

– Иловада солиқ тўловчилар учун кўплаб электрон солиқ хизматлари жамланган бўлиб, жисмоний шахслар мобил илова ёрдамида ҳам ер ва мол-мулк солиқлари суммаларини аниқлаши ва тўлашлари мумкин, – дейди вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Зилола Набиева. – Тўловлар банк пластик карточкаси орқали амалга оширилган тақдирда, уни “Солиқларни тўлаш” бўлимидан текшириш имкони мавжуд. Ҳар бир амалга оширилган тўлов бўйича фойдаланувчига изчиллик билан мунтазам равишда хабар бериб борилади.

– Солиқ кодекси 423-моддасида, жисмоний шахслар ҳар йили ушбу икки солиқ, яъни ер ва мол-мулк солиқларини тенг улушларда, баҳорги мавсумда 15 апрелдан, кузги мавсумда 15 октябрдан кечиктирмай тўлашлари лозимлиги қайд этиб ўтилган, – дейди вилоят солиқ бошқармаси бош мутахассис Жавлон Шерхонов. – Бунда, ўтган йилги ер ва мол-мулк солиқларини 15 апрелгача, амалдаги, яъни жорий йилдаги солиқларни эса 15 октябргача тўлиқ тўлаб қўйсангиз, қўшимча пеня, яъни ортиқча харажат тўлаб юришингизга ўрин қолмайди.  

Очиқ ва жонли мулоқот тарзида ўтган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларнинг саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб берилди.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ортиқча харажатга тушмай десангиз солиқларни вақтида тўланг