Тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароит яратиш, хусусан, ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш асосий вазифалардан биридир. Бу аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашнинг энг муҳим жиҳати ҳисобланади.

Навоий вилоятида ўрта тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш муассасаси 1996 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан ташкил этилган.  

– Дастлаб “Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш билим юрти” деб номланган муассасага Кармана туман сув хўжалиги бўлими тасарруфидаги бинодан олтита хона ажратилган, – дейди Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиали директори Вали Тўрақулов. – Кейинчалик 2000 йил бошларида вилоят ҳокимининг қарорига асосан Навоий шаҳри Спутник қўрғонидаги вахта типида қурилган “Врач- интерналар ётоқхонаси” биноси ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш билим юрти учун ажратилган. Шу ўринда айтиш керак, филиалда амалий лаборатория машғулотлари ва ўқув хоналарининг етишмаслиги сабабли ўқув жараёни икки босқичда олиб борилган. Бу эса туманлардан қатнайдиган тингловчилар учун муаммолар келтириб чиқарарди.  

[gallery-14269]

Жорий йилда 14,5 миллиард сўм бюджет маблағлари эвазига янги бино бунёд этилди. 600 ўринли ўқув хоналарида ўрта тиббиёт ходимлари учун барча шароит яратилган. Ҳозир 100 ўринга мўлжалланган ётоқхона қурилиши давом этмоқда.

Айни пайтда ушбу муассасада вилоят бўйича фаолият юритаётган 15 минг 773 нафардан ортиқ, жумладан, соғлиқни сақлаш тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 12 минг 716 нафар, соғлиқни сақлаш тасарруфидан ташқари даволаш- профилактика муассасаларининг 1 минг 701 нафар ва хусусий секторларнинг 1 минг 356 нафар ўрта тиббиёт ходими узлуксиз таълим олиши мумкин.  

Ҳамшираларнинг малака ошириши учун аризалар электрон тизим орқали қабул қилинади. Ҳужжатлар махсус тизим орқали текширилиб, камчилиги бўлса, қайтарилади. Бугунги кунда филиалда ҳар йили беш мингдан зиёд ўрта тиббиёт ходимининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш имконияти бор.

– Мен 2019 йилдан буён вилоят эндокринология диспансерида ренимация ҳамшираси бўлиб ишлайман, – дейди Гулнисо Ҳакимова. – Жорий йилнинг 3 октябридан буён шу ерда малака ошириш курсида ўқимоқдаман. Бу ерда ҳамшираларнинг билим ва малакасини ошириши учун барча шароит мавжуд. Олган назарий билимларимизни симуляция хоналаридаги муляжларда амалиётда синаб кўрамиз. Албатта, олган бу билимларимиз фаолиятимизда беморларга муолажа қилганимизда фойдаси тегади.  

Муассасада ўрта тиббиёт ходимларининг соҳага оид назарий билимини амалиёт билан мустаҳкамлаши учун барча имконият, жумладан, 80 турдаги 200 дан ортиқ муляж ва тиббий жиҳоз мавжуд. Шунингдек, жорий йилнинг июнь ойида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ҳисобидан яна 42 турдаги муляж  келтирилди.  

Ҳозир филиалда 37 та йўналиш бўйича малака ошириш ва 47 та йўналишда ихтисослаштириш тизимида ўқитиш ишлари олиб борилади. Амалий дарсларнинг барчаси  симуляция тренинг хоналарида олиб борилади.  

– Тингловчиларда дарсдан ташқари вақтларда фойдаланиш, мустақил мавзуларни ўрганиб бориш имконини берувчи “Онлайн тизимда ҳамширалар малакасини ошириш” инновацион лойиҳаси асосида www.hamshiramalaka.uz онлайн ва оффлайн тизимида электрон малака ошириш тизими ишга туширилган, – дейди филиал ўқитувчиси Мунира Нуриллаева. – Тизимда вилоят бўйича жами 29 та даволаш- профилактика муассасаси ва ўрта тиббиёт ходимларининг масофадан ўқиши ва тизимга кириши учун ҳар бир тиббиёт ходимига логин ва парол ажратилган. Ҳозир www.hamshiramalaka.uz тизимидан фойдаланувчилар сони ўн минг нафардан кўпроқни ташкил этади. Шу билан бирга, “Онлайн тест тизими” яратилган бўлиб, у тингловчиларнинг тизимга реал вақтда уланиб, билимлари баҳолаб борилишини автоматлаштиришга қаратилган. Тизимга 37 та малака ошириш йўналиши бўйича тест саволлари киритилган.  

Филиалда 50 ўринли кутубхона бўлиб, 17 минг донадан зиёдроқ турли китоб ва қўлланма  мавжуд.

– Кутубхонамизда фойдаланувчилар учун барча шароит мавжуд, – дейди филиал кутубхоначиси Зулайҳо Ҳаққулова. – Компьютерларимизнинг барчаси интернетга уланган. Ўқитувчиларимиз ва малака оширишга келган ўрта тиббиёт ходимлари бемалол фойдаланиши мумкин. 3400 га яқин китобларнинг электрон варианти бор. “QR­kod” орқали китоб юклаб олиш имконини берадиган “books.hamshiramalaka.uz” тизимининг дастурий таъминоти яратилиб, филиал серверига юкланган китобларнинг электрон шаклини олиш имконини берадиган электрон китоб жавони ўрнатилган.  

Бугунги кунда филиалда кадрлар тайёрлашнинг сифатини янада яхшилаш, айниқса, хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида 12 та давлат билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, уларнинг 6 таси билан меморандум имзоланган.

– 2022­-2023 йиллар давомида Япониянинг “AOIKAI Medikal Corporation” ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланди, – дейди филиал директори Вали Тўрақулов. – Шунингдек, Туркия Соғлиқ билимлари университети профессори, Евроосиё саломатлик ва ижтимоий тадқиқотлар амалий ва тадқиқот Маркази директори Айнур Фейзиоғлу билан тиббий таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан учрашув ўтказдик. Учрашувда Туркия Соғлиқ билимлари университети профессор- ўқитувчилари томонидан филиалда маърузалар ва амалий семинарлар ўтказилиши ҳамда педагог ходимлар салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниб, ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

<iframe width="640" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/WPNqkE9TkZ0" title="Ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш сифати ошмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Тизимда бугун олиб борилаётган ислоҳотлар инсон саломатлигини асраб-авайлашга хизмат қилмоқда. Албатта, инсон соғ-саломат, оиласи тинч бўлса, ўйлаган режаларининг барчасига эришишга ҳаракат қилади. Зеро, жисмонан соғлом ва маънан етук инсонгина юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўша олади. Бунда эса тиббиёт ходимларининг ўрнини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.  

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат+видео),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш сифати ошмоқда (+видео)