Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи Гулсанам Нурлибоева оилавий тадбиркор сифатида фаолият юритади.

Бундан 5-6 йиллар илгари қизиқиш туфайли биттагина тикув машинасида бичиш-тикишни бошлаган хонадон келини Қундузой ҳозир «Жанғабой» маҳалласидан чиққан 12 нафар маҳаллий чеварга бош-қош бўлаётир. Унинг хонадонида 15 та тикув машинаси мавжуд.

Чеварлар тикаётган ҳар хил турдаги болалар, аёллар ва эркаклар кийим-кечаклари нафақат юртдошларимиз, балки қўшни мамлакатлардан келган харидорларга ҳам жуда манзур бўлмоқда.

Гулсанам опа Нурлибоеванинг таъкидлашича, келгусида қўшни давлатлар тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилиш, уларга буюртмалар асосида кийимлар етказиб бериш мақсадида шартномалар тузиш нияти бор.

Тадбиркорлик фаолиятини ривож топтираётган Гулсанам опа яқинда яна бир ташаббус билан чиқди. У туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, чеварчилик корхонасини янада кенгайтириш, шу орқали янада кўпроқ иш ўринлари яратиш ниятида эканлигини билдирди. Туман ҳокимлиги ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Ўрта Чирчиқ филиали мутасаддилари опанинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади. Тадбиркорга субсидия ҳамда 14 фоизли имтиёзли кредит асосида Хитойнинг 57 та «Juita» русумли станокли тикув машинасини олиб берди.

– Бу янги машиналарни янги цехга ўрнатган ҳолда 50-60 та янги иш ўринлари яратамиз, – дейди тадбиркор аёл. 

- Меҳнатимиз ортидан даромад топяпмиз. Ишчиларимиз ҳам яратилган шароитлардан хурсанд. Келгусида ишлаб чиқарадиган маҳсулотларимизнинг турини кўпайтириш мақсадида иш олиб боряпмиз.  

Дарвоқе, ташаббускор Г.Нурлибоева Халқаро тадбиркорлик субъекти сифатида янги иш ўринлари яратиб, ўрнак кўрсатганлиги учун «Ташаббускор аёл» номинацияси бўйича ғолиб, деб топилди. Айтмоқчи, Гулсанам опанинг яна бир келини Гулчеҳра ҳам ўз хонадонида мўъжаз тикувчилик цехи очиб, фаолият юритиб келмоқда. Асли касби ҳамшира бўлган Гулчеҳра эндиликда чевар тикувчига, маҳалладошлари учун янги иш ўринлари яратиб, ўзи бозорни сифатли кийим-кечаклар билан таъминламоқда.  

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта Чирчиқлик оилавий тадбиркорнинг корхона очиши учун 57та тикув машинаси олиб берилди