Асли келиб чиқиши Хитойнинг Шенси вилоятидан бўлган дунганларнинг кўпчилиги ҳозир Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Улар хитой тилининг шенси лаҳжасида сўзлашади. Шу билан бирга, ўзбек тилини ҳам яхши билади.

Ҳудудда 9 та миллат ва элатлар дўстона муҳитда яшайди. Улар орасида дунган элатига мансуб аҳоли кўпчиликни ташкил этади. Жумладан, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини илгари халқ орасида “Дунган” маҳалла номи билан машҳур эди.

Бугун Президент сайловида мазкур миллат вакиллари маҳаллада ташкил этилган 843-сайлов участкасида ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб овоз берди.

Асли Ўрта Чирчиқлик, Дунган маданият маркази раҳбари Мане Савуров ҳам Президент сайловида ўзи танлаган номзодга овоз берди.

– Дунганлар ўзбекларга ўхшаб меҳмондўст, тўйлари бир бирига ўхшаб кетади, – дейди М.Савуров. – Бугунги Президент сайловида овоз беришга барчамиз ҳамжиҳат бўлиб қатнашдик. Аслида бу бизнинг фуқаролик бурчимиздир. Фарзандларимизни ҳам шу Ватанга садоқат, ўз бурчига масъулият руҳида тарбиялашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир миллатлараро муносабатларни ривожлантириш, бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида тинчлик, тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу юртда туғилдим, оиламиз билан тинч, фаровон яшаяпмиз. Бу биз учун катта бахт. Бўлиб ўтаётган Президент сайловида ҳар биримизнинг иштирокимиз эса келажагимизни ўйлаб ташлаётган муҳим қадамларимиздир. Ўрта Чирчиқлик дунганлар Президент сайловида фаол қатнашмоқда.

Мазкур сайлов округи раиси Мақсуда Муяссарованинг таъкидлашича, ҳудуддан 1 минг 989 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Улардан 74 нафари сайловда илк бор қатнашяпти. Улар орасида 600 нафар аҳоли дунган миллатига мансубдир.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта Чирчиқлик дунганлар Президент сайловида фаол қатнашмоқда