Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий технологияларни жорий этиб, экологик тоза, арзон ва сифатли маҳсулотларни етиштириш ва ички бозорни барқарор таъминлаш борасида деҳқон хўжаликларининг ўзига хос тажрибаси мавжуд.

Етиштирилаётган маҳсулотлар орасида қулупнай ширинлиги ва ёрқин ранги билан машҳур. У инсон саломатлиги учун фойдали бўлган витаминлар, минераллар ва антиоксидантларга бойдир. Тошкент вилоятида ҳам қулупнай етиштириш билан шуғулланадиган деҳқонлар кўпаймоқда. Бу орқали қулупнайчилик ҳудуд иқтисодий ривожининг муҳим драйверларидан бирига айланмоқда. 

Хусусан, Ўрта Чирчиқ тумани Янги турмуш маҳалласида тадбиркор Ибратилла Рихситиллаев 800 минг доллар маблағ эвазига хориж технологияси асосида 1 гектарда зиёд майдонда замонавий иссиқхона барпо қилди. “Агро сервис орзу” масъулияти чекланган жамият шаклидаги иссиқхонада барча юмушлар рақамлаштирилган технологиялар асосида амалга оширилади. Бунинг учун 50 нафар иш ўрни яратилган ва ҳудуддаги ишсиз аҳоли бандлиги таъминланган. 

– АҚШдан олиб келинган қулупнайнинг “Албион”, “Кабрилло” ва “Монтеррей” навлари йил давомида 360 кун ҳосил беради, – дейди И.Рихситиллаев. – Мазкур лойиҳани бошлашдан аввал бу борада кўплаб давлатлар тажрибасини ўргандик. Ишонаманки, бу ўз натижасини бермоқда. Октябрь ойи бошларида илк ҳосилга кирадиган қулупнайдан бир кунда 1,5 тоннагача ҳосил йиғиб олиш мумкин. 

Ҳозирги кунда корхона қулупнайларни тўлиқ Саудия Арабистони, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига экспорт қилиш бўйича шартнома имзолаган. Айни пайтда кенг ва ёруғ иссиқхонада ҳосил йиғиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта Чирчиқ қулупнайлари экспорт қилинмоқда